Захиралар таннархи қандай аниқланади

27.09.2022
author avatar

Иброҳим АҲМАДХОНОВ

МҲХС бўйича эксперт
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– қандай харажатлар захиралар таннархига киритилади;
– захиралар қийматини баҳолаш усуллари;
– йиғиб-териб олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таннархи қандай аниқланади.

 

Захираларни қуйидаги икки қийматнинг энг ками бўйича баҳоланг:

  • таннархи бўйича 

ёки

  • эҳтимолий соф сотиш нархи бўйича .

Қандай харажатлар захиралар таннархига киритилади 

Захиралар таннархига қуйидагиларга сарфланган харажатларни киритинг :

  • сотиб олишга;
  • қайта ишлашга;
  • захираларнинг жорий жойлашувини ва ҳолатини таъминлаш учун сарфланган бошқа харажатлар.

Харид қилишга оид харажатларга қуйидагилар киритилади :

  • харид нархи; 
  • импорт божлари ва солиқлар, солиқ органлари томонидан қопланадиганларидан ташқари (масалан, солиқни тўловчилар учун ҚҚС);
  • ташиш, юклаш-тушириш харажатлари;
  • тайёр маҳсулотлар ва товарларни сотиш учун тайёр ҳолатга келтириш ва жойлаштириш жойига олиб келиш бўйича бошқа харажатлар.
Эътибор беринг
Сотиш харажатларини аниқлашда савдо чегирмалари, устамалар ва бошқа шунга ўхшаш моддалар чегириб ташланади
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг