Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади
Тавсияда:
– корхона қайта ташкил этилганда ҳаракатлар кетма-кетлиги;
– корхонани қайта ташкил этиш босқичлари;
– ҳуқуқий ворисда устав капиталининг бухгалтерия ҳисоби;
– қайта ташкил этишдан илгари тузилган шартномалар бўйича ишлаш;
– ҳуқуқий ворис томонидан мажбурий аудиторлик текширувининг ўтказилиши;
– корхона қайта ташкил этилганда солиқ оқибатлари.
Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилганда (алмаштирилганда) қайта ташкил этилган корхона барча ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини янгидан вужудга келган корхонага топширади
.
Корхона қайта ташкил этилганда ҳаракатлар кетма-кетлиги
Корхонани қайта ташкил этиш графиги қуйидаги мисол жадвалда келтирилган:
|
Т/р |
Ҳаракатлар |
Ижрочиси ким |
Муддатлар |
Календарь |
|
1 |
Қўшиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиниши |
Мулкдорлар |
Мулкдорларнинг қарори бўйича |
29.11.2022 й. |
|
2 |
Манфаатдор шахсларни қайта ташкил этиш бошланиши тўғрисида хабардор қилиш |
Қайта ташкил этиладиган корхона |
Қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган санадан бошлаб 30 кун давомида |
30.11.2022 й. |
|
3 |
ОАВда ёки Ягона давлат интерактив хизматлари порталида қайта ташкил этиш бошланганлиги тўғрисидаги хабарни жойлаштириш |
Қайта ташкил этиладиган корхона |
Қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган санадан бошлаб 30 кун давомида |
30.11.2022 й.
|
|
4 |
Мол-мулклар ва мажбуриятларнинг инвентаризацияси |
Қайта ташкил этиладиган корхона |
Топшириш далолатомасини тузишдан олдин |
03.12.2022 й.–29.12.2022 й. |
|
5 |
Якуний молиявий ҳисоботни тайёрлаш |
Қайта ташкил этиладиган корхонанинг бухгалтерияси |
Юридик шахслар ягона давлат реестрига янги корхонанинг рўйхатга олинганлиги тўғрисида ёзув киритилгунга қадар |
24.12.2022 й.–29.12.2022 й. |
|
6 |
Топшириш далолатномасини тайёрлаш |
Қайта ташкил этиладиган корхонанинг бухгалтерияси |
Ҳисобот тайёрлаш якунлари бўйича |
29.12.2022 й. |
|
7 |
Қайта ташкил этиладиган корхонанинг таъсис ҳужжатларини тайёрлаш |

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter