Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини қандай ҳисоблаш керак

24.02.2022
author avatar

Зарема Меналиева

МВ бўлим бошлиғи
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– солиқ солиш объекти;
– резидентлар ва норезидентлар томонидан солиқ солинадиган базани аниқлаш;
– мол-мулк солиғи ҳисоб-китоби;
– самарасиз фойдаланилаётган кўчмас мулк бўйича солиқ ҳисоб-китоби.

 

Солиқ солиш объекти бўлиб нима ҳисобланади 

Мол-мулк солиғига да назарда тутилган кўчмас мулкларга солиқ солинг.

Мол-мулк солиғини солиш мақсадида кўчмас мулкка қуйидагилар киради:

  • кадастр органларида давлат рўйхатидан ўтказиладиган бино ва иншоотлар;
Эслатиб ўтамиз
Давлат рўйхатидан кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар, хусусан бино ва иншоотлар, шу жумладан ер ости иншоотлари ўтказилиши лозим .

Қуйидагилар бўйича ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмайди:

– асосий бинодан ёки иншоотдан алоҳида ажратилган турли ёрдамчи-хўжалик қурилмалари;
– ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотлар;
– қурилиш даврида вақтинча фойдаланиш мақсадида қурилган вақтинчалик қурилмалар.

  • тугалланмаган қурилиш объектлари;
Эслатиб ўтамиз
Қурилиши тугалланмаган объектларга лойиҳа-смета ҳужжатига мувофиқ норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, агар бундай муддат белгиланмаган бўлса, қурилиш учун ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан 24 ой ичида .
  • темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек кўрсатилган объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар;
Вазият
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг