Моддий наф тарзидаги қандай даромадлар жами даромадга киритилади

07.12.2023
author avatar

Умид ҲАМРОЕВ

солиқ солиш ва молиявий ҳисоб бўйича эксперт
author avatar

Дилором САИДОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– моддий наф нима;
– кимлар моддий нафдан ЖШДСни ҳисоб-китоб қилади ва бюджетга ўтказиб беради;
– моддий наф тарзидаги даромадларнинг турлари.

 

Моддий наф нима

Ташкилотингиз ходимларга маҳсулот ёки товарларни таннархидан паст нархларда берса, улар учун коммунал хизматлар, дам олиш уйларига йўлланмалар, санаторийларда даволаниш ва ҳ.к.ларни тўлаб берса, ходимлар моддий наф шаклидаги даромад оладилар. Моддий нафни жисмоний шахс, яъни унинг шахсий манфаатлари йўлида юридик шахс томонидан тўлиқ ёки қисман ниманидир тўлаб беради: маҳсулот, товар, хизмат, жарима ва ҳ к. – ушбу суммани қоплаб бериш талаби қўйилмайди ёки қарзларидан воз кечилади.

Эътибор беринг
Моддий наф тарзидаги (кўринишидаги) даромадлар жами даромадлар таркибига киритилади ва ЖШДСга солинади. Лекин, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан фарқли равишда уларга ижтимоий солиқ солинмайди. Бунда жисмоний шахс унинг ходими бўлмаслиги ҳам мумкин.

Моддий нафдан ЖШДСни ким ҳисоб-китоб қилади ва бюджетга ўтказиб беради

Ушбу саволнинг жавоби мазкур даромадларни олувчиси ким бўлиб ҳисобланишига боғлиқ. ЖШДС даромадларнинг тўлов манбаида ундирилади. Яъни, уни даромад манбаи бўлган ташкилот ҳисоб-китоб қилади ва бюджетга ўтказиб беради. Бу қоида моддий наф тарзидаги даромадларга нисбатан ҳам амал қилади, лекин ҳар доим ҳам эмас.

Агар корхона ўзининг ходимига моддий наф тарзидаги даромадни тўласа, у ЖШДСни ушлаб қолишга мажбур.

Аммо, моддий нафни олувчи юридик шахснинг ходими ҳисобланмайдиган Ўзбекистон резиденти – жисмоний шахс бўлса, унда жисмоний шахснинг ёзма аризасига биноан ЖШДСни ушлаб қолмаслик мумкин .

Аризада жисмоний шахс қуйидагиларни баён қилиши лозим:

  • даромад тўланганда ЖШДСни ушлаб қолмаслик тўғрисидаги илтимосни;
  • декларация асосида унинг...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг