Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
«Тонна-километр» ўлчов бирлиги қандай қўлланилади (йўриқнома)
ДСҚ юк ташиш хизматларини кўрсатиш учун ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда қўлланиладиган ўлчов бирликларини тартибга солди. Ушбу мақсадда, илгари бўлганидек, «хизмат (сўм)» ёки «бошқалар» ўрнига фақат «тонна-километр» (қатъий белгиланган) ўлчов бирлиги қўлланилади. ДСҚ мутахассислари уни қандай қўллаш лозимлиги ҳақида тушунтириш бердилар.
Buxgalter.uz тафсилотларга аниқлик киритди:
«Тонна-километр» ўлчов бирлиги юк ташишда қўлланилиб, иккита кўрсаткич – юк тонналари миқдори ва километрдаги масофанинг кўпайтирилиши ҳисобланади.
У – рақамлар кетма-кетлигидан бошланадиган МХИК учун бириктирилган (қатъий белгиланган) ўлчов бирлиги:
- 10102001 – сув транспортида юк ташиш хизматлари;
- 10103003 – ҳаво транспортида юк етказиб бериш хизматлари;
- 10107002 – автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари;
- 10108002 – темир йўл транспортида юк ташиш хизматлари.
Масалан, 50 т юкни битта аҳоли пункти чегарасида 20 км масофада жойлашган «А» пунктидан «B» пунктига ташиш шартномасини туздик. Шартномага кўра 1 км ташиш қиймати – 5 000 сўм.
«Солиқ сервис» ЭҲА оператори мисолида ЭҲФ расмийлаштирамиз:
1. «Товарлар (ишлар, хизматлар) МХИК ва номи» устунида «10107002001000001 – Маҳаллий йўналишлардаги автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари» кўрсатамиз.
2. «Ўлчов бирлиги» устунида фақат «тонна-километр» бирлигини кўрсатиш мумкин. Кўрсатамиз.
3. «Миқдори» устунида юк массасини тоннада ва ташиш масофасини километрда кўрсатиш учун иккита майдон бор, улар тўлдирилганда натижа автоматик равишда ҳисобланади: 50 х 20 = 1 000.
4. «Нархи» устунида шартномага кўра 1 км ташиш қиймати – 5 000 сўмни қайд этамиз.
5. «Етказиб бериш қиймати» устунида етказиб бериш қиймати автоматик равишда ҳисобланади: 1 000 тонна-километр х 5 000 сўм = 5 000 000 сўм.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.