2023 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

«Янги йилни қандай кутиб олсанг, йилинг шундай ўтади» деган тамойилдан келиб чиқадиган бўлсак, 2022 йилни бошқачарок кутиб олган эдик... «Автокамерал», МХИК кодлари, маркировка, штрих-кодлар, ўлчов бирликлари, маркетплейслар билан бириктирилган ҳолда онлайн-НКТ чекларини рўйхатдан ўтказиш, бир томонлама ЭҲФга тақиқ белгилаш… Йил бўйи шунча ишлар амалга оширилди. Умуман олганда, йил бўйи қийинчиликлар бўлмаслиги учун янги йилни қандай кутиб олиш керак?

Ҳеч ҳам хавотирланманг! Биз 2023 йилни муносиб кутиб олишимизга ишонамиз. Ҳаммасини уддалаймиз, зарур бўлганларни ўрганамиз!

Buxgalter.uz турли муҳим воқеа-ҳодисалар оқимида ҳамда иш жараёнида бирор-бир асосий ишни ёддан чиқармаслигингиз учун январь ойи «эслатмаси»ни тузди.  

Эътибор беринг
Долзарб материалга ўтинг.

 

5 январь:

  • 2022 йил декабрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни ;
Қуйидаги материални ўқиб чиқишни тавсия қиламиз:

Қандай ҳолатларда ЖШДС тўланиши лозим.

  • 2022 йил декабрь ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .

 

9 январь:

  • 2023 йил январь ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни .

 

10 январь

  • 2022 йил декабрь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни .
  • 2022 йил декабрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни ;

 

14 январь: 

  • 2022 йил декабрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни .
  • 2023 йил учун сув етказиб беришни амалга оширувчи юридик шахслар томонидан водопровод тармоғига сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан келиб тушадиган сув ҳажмларининг нисбати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни .

 

15 январь:

  • 2023 йилнинг I чораги учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан кутилаётган ҳажмдан келиб чиққан ҳолда фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни
  • 2023 йил январь ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади ;

Эътибор беринг

14 ва 15 январь дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли юқорида санаб ўтилган солиқлар бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни 16 январга кўчирилади  .

 

20 январь:

  • 2022 йил декабрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .
  • 2023 йил учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни .
  • айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2023 йил январь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни.

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади .

  • 2023 йил учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги ;
  • 2023 йил январь ойи учун қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни. 

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади .

  • 2023 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни ;
  • Ўзбекистонда доимий муассаса орқали фаолият юритадиган норезидент юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2022 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни .
  • 2023 йил январь ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни;

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чоракнинг учинчи ойи 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади ;

  • 2022 йил декабрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни.

Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .

  • 2022 йил декабрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни. *;
  • 2022 йилнинг IV чораги учун электрон шаклда хизматлар кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни .
  • 2022 йил декабрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни.

Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ;

  • 2022 йил декабрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

* ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади .

 

23 январь:

  • 2023 йил январь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни *.

* Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди .

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди .

 

25 январь:

  • айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ДСҚда белгиланган шакл бўйича қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни ГНК (СК 470-1-м. 1-қ.).

Бунда солиқ тўловчилар кейинги солиқ даври бошланишидан 10 кун олдин рўйхатдан ўтган солиқ органларига тегишли хабарномани тақдим этиб, кейинги солиқ давридан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашни рад қилишга ва СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли (СК 470-1-м. 6-қ.).

  • 2022 йил декабрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .
  • атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови ҳисоб-китобини уларни жойлаштириш жойидаги экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органларига тақдим этишнинг сўнгги куни.

Атроф табиий муҳитни  ифлослантирганлик учун компенсация тўловлари қуйидагилар томонидан тўланади :

– ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқава сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар; 

– юридик шахслар, шунингдек юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар.

Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг тоифалари 7.09.2020 йилдаги 541-сон ВМҚга 1-иловада белгиланган.

Эътибор беринг

Компенсация тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатлари :

– I ва II тоифаларга мансуб субъектлар – ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача;

– III ва IV тоифаларга мансуб субъектлар – ҳар йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача. 

Тўлаш муддатлари:

– I ва II тоифага мансуб субъектлар ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача компенсация тўловини тўлайдилар ;

– II ва IV тоифаларга мансуб субъектлар компенсация тўловини йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача тўлайдилар  

Тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун қарздорлик суммасининг 0,1%и миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади .

 

 30 январь:

  • 2022 йилда тўлов манбаида солиқ солинмаган моддий наф тарзидаги даромадларни олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни .

 

2022 йил ва 2023 йил январь ойи учун статистика ҳисоботи 2023 йил учун тасдиқланган янги шакллар бўйича топширилади. Бунда сизга қуйидаги материаллар ёрдам беради:

 

Татьяна ЛИМАРЕВА,

«Норма» компанияси эксперти.


Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари Бош бухгалтер календари /uz/publish/doc/text186944_2023_yil_yanvar_oyi_uchun_bosh_buhgalter_rejasi