Январь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
2024 йил учун экология бўйича компенсация тўловларини тўлаш ва ҳисобот топшириш тартиби
2025 йил январида бухгалтерлар атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун Ҳисоб-китобни топшириб, компенсация тўловларини тўлайдилар.
Бу ҳақда батафсилроқ маълумот беришни buxgalter.uz портали Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи Акмал РАСУЛОВдан илтимос қилди.
Тушунтиришда:
– ифлослантирганлик учун компенсация тўловларини кимлар тўлаши керак;
– экология бўйича ҳисоб-китобни қачон топшириш ва ифлослантирганлик учун компенсацияни қачон тўлаш керак;
– компенсация тўловлари ҳисоб-китобини қандай тузиш керак;
– Ҳисоб-китоб бўйича маслаҳат берадиган марказлар контактлари.
Ифлослантирганлик учун компенсация тўловларини кимлар тўлаши керак
– Атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловларини қуйидагилар тўлашади :
- атроф-муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқарадиган, оқова сувларни тўкадиган ва чиқиндиларни жойлаштирадиган юридик шахслар;
- шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига нормативлардан ортиқ ифлослантирувчи моддаларни тўкадиган юридик шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўлайдилар.
Бюджет ташкилотлари компенсация тўловларини фақат:
- асосий фаолиятдан ташқари олинган даромад манбалари бўйича;
- атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи фаолиятни амалга оширган тақдирда тўлайдилар.
Компенсация тўловларини тўловчилар атроф-муҳитга таъсирига қараб 4 тоифага бўлинади. Уларнинг бир қисми атроф-муҳитга жиддий зарар етказадиганлар, компенсация тўловларини тўлашдан ташқари, мажбурий экологик экспертизадан ўтишлари керак. Экологик экспертизадан ўтиши лозим бўлган субъектлар рўйхати 07.09.2020 й. ВМҚ-541-с. 1-иловасида келтирилган
Компенсация тўловлари миқдорини қандай ҳисоблаш ҳақида қуйидаги тавсияда ўқинг:
Экология бўйича ҳисоб-китобни қачон топшириш ва ифлослантирганлик учун компенсацияни қачон тўлаш керак
Компенсация тўловлари ҳисоб-китобини топшириш муддатлари :
- I ва II тоифа субъектлари – ҳар чоракда – ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасигача (2025 йилда топширишнинг сўнгги куни – 14 январь);
- III ва IV тоифа субъектлари – йилда 1 марта – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача (топширишнинг сўнгги куни – 24 январь).
Атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини тўлаш муддатлари:
- I ва II тоифа субъектлари – ҳар чоракда бўнак тўловлари ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасигача (тўловнинг сўнгги куни – 24 январь).
Агар жорий чорак учун компенсация суммаси 10 БҲМнинг 10 бараваридан кам бўлса, тўловни чоракда 1 марта – ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-санасигача амалга оширинг. Ҳисобот йили якунида бўнак тўловларини ҳақиқий йиллик компенсация суммаси билан таққосланг ва фарқни тўланг ;
- III ва IV тоифа субъектлари – йилда 1 марта – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 февралигача (тўловнинг сўнгги куни – 4 февраль).
2024 йил учун компенсация тўловлари ҳисоб-китобини қандай тузиш керак
Атроф-муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ҳисоб-китобини қоғоз шаклида ҳам, электрон шаклда ҳам тузиш мумкин .
Ҳисоб-китоб шакли Компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-иловасида белгиланган.
Қоғоз шаклидаги ҳисоботни икки нусхада компенсация тўловлари субъекти жойлашган жойдаги туман (шаҳар) экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлимига тақдим этадилар.
Электрон шаклдаги ҳисоботни fund.uznature.uz портали орқали ҳисобот берувчи ташкилотнинг ЭРИ билан тасдиқлаган ҳолда топширадилар.
Экология органлари мутахассислари Ҳисоб-китобни текширадилар ва 2 иш куни ичида:
- агар ҳаммаси тўғри бўлса – электрон Ҳисоб-китобни ЭРИ билан тасдиқлайдилар ёки қоғоз Ҳисоб-китобнинг бир нусхасини имзолаб, аризачига қайтарадилар;
- агар камчиликлар аниқланса – Ҳисоб-китобни камчиликларни кўрсатган ҳолда қайта ишлашга қайтарадилар.
Охирги ҳолатда уларни 2 иш куни ичида бартараф этиш ва Ҳисоб-китобни кўриб чиқиш ва келишиш учун қайта тақдим этиш керак.
Компенсация тўловлари ҳисоб-китобини масофадан туриб юбориш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: fund.uznature.uz, шахсий кабинетга киринг, логин (ташкилотингиз СТИР) ва паролни киритинг.
Эътибор беринг
Барча фойдаланувчилар кабинетларига дастлаб бир хил пароль – 123 ўрнатилган, шунинг учун кабинетга киришда уни албатта ўзгартиринг.
Сиз паролни очиладиган ойнада ўзгартиришингиз ёки бу функциядан кейинроқ фойдаланишингиз мумкин.
Шахсий кабинетда сиз:
- ташкилотингизнинг атроф-муҳитга таъсир тоифасини билиб олишингиз;
- тўловлар бўйича қарздорлик суммасини кўришингиз;
- ҳисобот топширишингиз;
- ўтган даврлар учун ҳисоботларни кўриб чиқишингиз мумкин.
Эътибор беринг
Шунингдек, шаклга мувофиқ йиллик тушунтириш хатини ҳам тақдим этиш керак.
Давлат экология қўмитаси мутахассислари маслаҳат берадилар ва ёрдам кўрсатадилар
Корхоналарда бундай ҳисоботларни масофадан туриб топшириш имконияти пайдо бўлганига қарамасдан, ҳудудий экология органлари ходимлари барча саволлар бўйича маслаҳат берадилар, Ҳисоб-китобни тузишда ёрдам берадилар ва зарур бўлганда маълумотларингизни киритиб берадилар.
2025 йилда Ҳисоб-китобни тайёрлаш ва топшириш билан боғлиқ барча саволлар бўйича Тошкент туманларида фаолият юритаётган махсус марказларга мурожаат қилиш мумкин. Марказга ташриф буюришдан олдин мутахассис билан боғланиш ва ташрифингиз вақтини келишиб олиш керак. Қўшимча маълумотлар учун Телеграм-ботга киришингиз мумкин: https://t.me/Toshkent_Shahar_Ekologiyasi.
Туман |
Туман инспекцияси бошлиғининг Ф.И.Ш. |
Телефон рақами |
Манзил |
Олмазор |
Қодиров Нодир Юсупов Шоҳрух |
99 833-22-20 97 158-50-55 |
Олмазор тумани, КАҲЙ, 1-уй, Олмазор ҳокимияти биноси |
Бектемир |
Жўрабоев Илҳом |
97 430-43-41 |
Бектемир тумани, Юқори Чирчиқ кўчаси, 41А-уй, "Ҳ. Байқаро" МФЙ биноси |
Миробод |
Кучаров Беҳруз |
99 060-02-00 |
Миробод тумани, "Шароф Рашидов" МФЙ, Буюк Турон, 75. Мўлжал: "Афросиёб" МФЙ ёнида, Космонавтлар метроси |
Мирзо Улуғбек |
Саитов Анвар |
97 404-84-07 |
Мирзо Улуғбек тумани, Нодирабегим маҳалласи, Шўртепа кўчаси, 5-уй, Туман ХТБ биноси. Мўлжал: Мирзо Улуғбек тумани ИИБ |
Сергели |
Муҳиддинов Фазлиддин |
90 074-58-78 |
Сергели тумани, Суғдиёна кўчаси, 1-уй, Сергели ҳокимияти биноси, 1-қават, 11-хона |
Янгиҳаёт |
Муллаханов Фируз |
93 597-09-09 |
Янгиҳаёт тумани, "Фарғоний" МФЙ, Софдил кўчаси, 50-уй ёнида |
Учтепа |
Мирахмедов Хожакбар |
90 998-07-04 |
Учтепа тумани, Фозилтепа кўчаси, 21-уй, Учтепа ҳокимияти биноси, 3-қават, 17-хона |
Чилонзор |
Абдураҳмонов Шукурулло |
99 871-12-44 |
Чилонзор тумани, 8-квартал, "Нафосат" МФЙ, 19-уй |
Шайхонтоҳур |
Миркомилов Миржамол |
90 349-00-41 |
Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 7а-уй, Шайхонтоҳур тумани ҳокимияти биноси |
Юнусобод |
Абдурасулов Хуршид |
97 430-60-02 |
Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 40-уй, 3-қават |
Яккасарой |
Раҳматов Муҳамадбобур Сайфуддинов Ойбек |
88 707-52-52 97 772-07-08 |
Яккасарой тумани, Ш. Руставели кўчаси, 85-уй, Пенсия жамғармаси биноси, 2-қават, 8-хона. Мўлжал: Биродарлик қабристони қаршисида |
Яшнобод |
Меликулов Шаҳбоз Ҳакимов Илҳом |
94 626-82-82 93 557-79-97 99 826-47-14 |
Яшнобод тумани, Алимкент кўчаси, 1-тор кўча, 2-уй, собиқ Бандлик маркази биноси. Мўлжал: Яшнобод тумани Кадастр бўлими |
Fund.uznature.uz порталида Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудуди бўйича бу масалалар билан шуғулланувчи бошқарма раҳбарлари ва мутахассисларининг контактлари ҳам мавжуд.
Эътибор беринг
Атроф-муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқаришнинг ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг рухсат этилган чегаравий нормативларини ваколатли органлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан белгиланган ифлослантирувчи моддалар квоталари асосида белгилайдилар.
Компенсация тўловларининг бухгалтерия ва солиқ ҳисоби ҳақида қуйидаги тавсияда ўқинг: