Фойда солиғини тўлаш ва ҳисоботини тақдим этиш қандай амалга оширилади

13.01.2023
author avatar

Иродахон АББОСХОНОВА

солиқ маслаҳатчиси
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– бўнак тўловлари тўловчилари;
– бўнак тўловларини тўлаш тартиби;
– фойда солиғини тўлаш ва ҳисоботни тақдим этиш тартиби;
– фойда солиғини бўлиб-бўлиб тўлаш;
– фойда солиғининг бухгалтерия ҳисоби.

 

Фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини ким тўлайди

Жами даромади ўтган йил учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган корхоналар бўнак тўловларини тўлайди .

Бўнак тўловларини ҳар ойнинг 23-санасидан (дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда) кечиктирмай тўланг, яъни:

  • 23 январдан;
  • 23 февралдан;
  • 23 мартдан ва ҳ.к.
Эътибор беринг
Жами даромадга қуйидаги даромадларни киритинг :
  • Ўзбекистон ва унинг ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларни;
  • ҳар қандай шаклда ва (ёки) ҳар қандай фаолиятдан олиниши лозим бўлган даромадларни.
Уни ҚҚС ва акциз солиғини инобатга олмаган ҳолда аниқланг.

Агар сизнинг корхонангиз йил давомида 5 млрд сўмлик чегарага етган бўлса, 5 млрд сўм чегарага етган кейинги чоракдан, бўнак тўловларини тўлашни бошланг .

Ушбу қоида янги ташкил этилган корхоналарга ҳам тегишлидир.

Мисол
Янги корхона томонидан бўнак тўловларини тўлаш
Корхона январь ойида рўйхатдан ўтказилган.
I чорак учун жами даромад 4,8 млрд сўмни, 4 ой (январь–апрель) учун эса – 5,1 млрд сўмни ташкил этди.
Даромад II чоракда 5 млрд сўмдан ошганлиги боис корхона III чоракдан бошлаб бўнак тўловларини тўлашни бошлайди.
Яъни, биринчи бўнак тўлови 23 июлдан кечиктирмай...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг