Қандай қилиб мол-мулк солиғини тўлаш ва ҳисоботини тақдим этиш керак
Тавсияда:
– бўнак тўловлари ҳақидаги маълумотномани қандай тўлдириш керак;
– бўнак тўловлари ҳақидаги маълумотномани тақдим этиш муддатлари;
– солиқ даври мобайнида тахмин қилинаётган солиқ базаси ўзгарган бўлса, нима қилиш керак;
– бўнак тўловларини тўлаш даврийлиги ва муддатлари;
– солиқни ҳисоб-китоб қилишда юзага келадиган вазиятлар;
– йил якунида мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилади;
– норезидентлар томонидан ҳисоботни тақдим этиш ва солиқ тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари.
Бўнак тўловлари ҳақидаги маълумотнома қандай тўлдирилади
Солиқ даври – календарь йил давомида мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаб боринг .
Бўнак тўловлари миқдорини ҳисоблаш учун солиқ органларига бўнак тўловлари ҳақидаги маълумотномани тақдим этинг.
Бўнак тўловларини тахмин қилинаётган солиқ базаси ва тегишли солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланг.
Маълумотномани тўлдириш учун қуйидаги кўрсаткичлар керак бўлади.
1. Кадастр органларида...