Qanday qilib mol-mulk soligʻini toʻlash va hisobotini taqdim etish kerak

12.01.2023
author avatar

Irodaxon ABBOSXONOVA

soliq maslahatchisi, «Tax Consensus» SMT direktori
author avatar

Oleg SOY

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– бўнак тўловлари ҳақидаги маълумотномани қандай тўлдириш керак;
– бўнак тўловлари ҳақидаги маълумотномани тақдим этиш муддатлари;
– солиқ даври мобайнида тахмин қилинаётган солиқ базаси ўзгарган бўлса, нима қилиш керак;
– бўнак тўловларини тўлаш даврийлиги ва муддатлари;
– солиқни ҳисоб-китоб қилишда юзага келадиган вазиятлар;
– йил якунида мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китоблар қандай амалга оширилади;
– норезидентлар томонидан ҳисоботни тақдим этиш ва солиқ тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари.

 

Эътибор беринг
2024 йил 1 январдан бошлаб корхоналар мол-мулк солиғи бўйича солиқ ҳисоботини автоматик тарзда шакллантиришни танлашлари мумкин бўлади. 2023 йил 18 октябрдаги 548-сон ВМҚга асосан тегишли Низом 2020 йил 20 ноябрдаги 736-сон ВМҚга киритилди. Мақолада бу ҳақда батафсил ўқинг. 

Бўнак тўловлари ҳақидаги маълумотнома қандай тўлдирилади

Солиқ даври – календарь йил давомида мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлаб боринг .

Бўнак тўловлари миқдорини ҳисоблаш учун солиқ органларига бўнак тўловлари ҳақидаги маълумотномани тақдим этинг.

Бўнак тўловларини тахмин қилинаётган солиқ базаси ва тегишли солиқ ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланг.

Маълумотномани тўлдириш учун қуйидаги кўрсаткичлар керак бўлади.

1. Кадастр органларида...