Бухгалтер солиқ аудити тўғрисида нималарни билиши керак

30.01.2023
author avatar

Гулнора НИЗАМУТДИНОВА

Солиқ қўмитаси бошқармаси бошлиғи
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти

Тавсияда:

– солиқ аудити нима ва унинг ташаббускори ким;
– қайси корхоналар солиқ аудитидан қочиб қутула олмайдилар;
– солиқ аудити қандай тайинланади;
– солиқ тўлашдан бўйин товлаш аломатлари;
– солиқ аудити тўғрисида қачон огоҳлантирилади, қайси ҳолатларда огоҳлантирилмайди;
– солиқ аудитига тушадиган даврлар;
– солиқ аудитини узайтириш муддатлари.

 

Ўзбекистонда солиқ аудити солиқ органлари ташаббуси билан амалга ошириладиган назорат турларидан бири бўлиб, унда муайян давр учун солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашнинг тўғрилиги текширилади.

Аслида мамлакатимизда солиқ аудити илгари амалда бўлган Солиқ кодексида назарда тутилган молиявий-хўжалик фаолияти текширувининг ўзгинаси. Ҳақиқатда бу – сизда ўтказилиши мумкин бўлган энг узоқ муддатли текширув. Унинг ўтказилиш муддати 30 кунгача бўлиб, узайтириш имконияти мавжуд .

Қайси ҳолатларда солиқ аудити тайинланиши мумкин

Солиқ аудити қуйидаги ҳолларда ўтказилади, агар :

  • солиқ тўловчи солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш хавфи юқори бўлган корхоналар тоифасига кирса. Хавф даражасини «Солиқ таҳликасини таҳлил қилиш, аниқлаш ва баҳолаш» дастурий маҳсулоти белгилаб беради;
  • камерал солиқ текшируви натижаси бўйича солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини (шу жумладан аниқлаштирилган талабномадан кейин) ёки аниқланган тафовутлар бўйича асосларни тақдим этмаса ёки у тақдим этган асослар етарли эмас деб топилса;
  • корхона ихтиёрий равишда тугатилаётган бўлса (солиқ маслаҳатчиларининг солиқлар бўйича хулосаларига эга бўлган солиқ тўловчилар бундан мустасно);
  • жиноят иши доирасида солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолияти тафтиш қилинаётган бўлса;
  • якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тўхтатаётган бўлса (ЖШДСни қатъий белгиланган миқдорда ёки декларация асосида тўлайдиганлардан ташқари);
  • корхонада илгари ўтказилган солиқ аудитида маълум бўлмаган янги ҳолатлар аниқланса 
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг