Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин

07.12.2023
author avatar

Иродахон АББОСХОНОВА

солиқ маслаҳатчиси
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– бошқа даромадлар;
– РЕПО операциялари;
– қимматли қоғозлар билан операциялар;
– роялти;
– илгари чегириб ташланган харажатлар ва зарарларнинг ўрнини қоплаш;
– жарималар ва пенялар;
– захираларни қайта тиклаш;
– иштирокчининг улушини олишдан воз кечиши;
– мақсадли маблағларнинг белгиланмаган мақсадлар учун ишлатилиши;
– фавқулодда даромадлар

Бошқа даромадлар

Ҳисоб-китобга 1-илованинг 020-210-сатрларида акс эттирилмаган даромадларни 221–228-сатрларида акс эттиринг. 220-сатр автоматик тарзда 221–228-сатрлар йиғиндиси сифатида тўлади.

Бу даромадларга :

  • РЕПО операциялари бўйича;
  • қимматли қоғозлар ва (ёки) муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар;
  • роялти;
  • илгари чегириб ташланган харажатлар ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги;
  • қарздор томонидан эътироф этилган, шартнома мажбуриятларини бузганлик учун тўланиши лозим бўлган жарималар, шунингдек зарарларнинг ўрнини қоплаш суммалари;
  • шакллантирилиш харажатлари таркибига қабул қилинган, қайта тикланган захиралар суммалари;
  • иштирокчи ўз улушининг қийматини олишдан воз кечган тақдирда, устав фонди камайиши муносабати билан олган;

товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиқиб ҚҚС бўйича солиқ базасига тузатиш киритишдан олинган даромад – 2022 йилдан бошлаб .

  • алоҳида ҳисоби мавжуд бўлмаган ва (ёки) улардан мақсадли фойдаланилмаган мақсадли маблағлар тарзидаги, бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатлари меъёрлари қўлланиладиган бюджет маблағларидан ташқари;

Даромадларнинг бошқа турлари ҳам бўлиши мумкин.

Эътибор беринг

Ҳисоб-китобга 1-илованинг 221–228-сатрларида қуйидаги операциялар бўйича даромадларни акс эттирманг:

  • бошқа корхона устав фондидаги улушини олиб чиқиб кетишидан;
  • корхонанинг мол-мулк комплекси сифатида сотилишидан;
  • мол-мулкни ишончли бошқарувдан;
  • биргаликдаги фаолият иштирокидан;
  • хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан;
  • муомалада бўлмаган қимматли қоғозлар ва муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялардан.

Улар Фойда солиғи ҳисоб-китобига 9-иловани тўлдиргандан кейин автоматик тарзда...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг