Комитентлар хатолар мавжуд чеклар бўйича янги кечиктиришдан қандай фойдаланишлари мумкин

preview

17 февралдан (шу сана ҳам киради) бошлаб 20 кун* давомида солиқ қўмитаси комитентларга кешбэк тўланганидан ташқари барча чекларни тузатишга рухсат берди. Комитентлар, шу жумладан – харидорлардан маркетплейслар ва тўлов иловалари орқали тўловларни қабул қилувчи комитентлар my3.soliq.uzдаги шахсий кабинетда чекка мустақил равишда тузатиш киритишлари мумкин.

Buxgalter.uz бу қандай ишлашини аниқлаштирди:

 

Мy3.soliq.uzдаги  “Онлайн назорат-касса техникасига доир маълумотлар” интерактив хизмати онлайн-НКТ чекларига тузатиш киритиш учун янги функционални ўз ичига олади. У онлайн-НКТ эгалари ҳамда комитентларга агар товар воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинган бўлса, чекларни тузатиш имконини беради.


* Кечиктиришнинг муддати 8 мартда тугайди. Бу – байрам куни эканлигини ҳисобга олиб, муддатнинг тугаш муддати 9 март (шу сана ҳам киради) бўлади .

 

Агар сиз – комитент бўлсангиз

Воситачи томонидан урилган чекларга тузатиш киритиш имконига эга бўлиш учун my.soliq.uzдаги шахсий кабинетда воситачилик шартномасини рўйхатдан ўтказинг. Бунинг учун “Ташкилот воситачиларининг рўйхатини шакллантириш” интерактив хизматидан фойдаланинг.

Сўнгра:

1. Юридик шахснинг ЭРИси ёрдамида my3.soliq.uzга киринг.

2. “Хизматлар” иловасини танланг.

3. “Электрон ҳужжат айланиши” бўлимида “Онлайн назорат-касса техникасига доир маълумотлар”га босинг.

4. “Воситачиларнинг чеклари” иловасини танланг.

5. Тузатиш киритиш лозим бўлган чекни топиш учун фильтрни тўлдиринг:

  • унинг ёрдамида чек берилган онлайн-НКТ турини кўрсатинг – онлайн-НКТ (онлайн-НКМ ёки виртуал кассалар) ёки маркетплейслар чеклари (маркетплейслар ва мобиль тўлов иловалари);
  • сиз тузатишни хоҳлаётган чекнинг тўлов турини кўрсатинг. Ҳар доим “Сотиш”ни танланг. “Бўнак”, “Кредит”, “Қайтариш” чеклари чиқиб келадиган тавсиядан чиқади, бироқ уларга тузатиш киритиш мумкин эмас;
  • чиқиб келадиган тавсиядан қидирилаётган чек урилган кассанинг фискал модулини танланг;
  • у берилган даврни ва/ёки унинг тартиб рақамини кўрсатинг.

6. “Қидириш” тугмасига босинг.

7. Топилган чекда – унинг ўнг қуйи бурчагида – “Батафсил” тугмасига босинг, экранда чекнинг тўлиқ версияси очилади.

8. “Тузатиш киритиш”га (электрон чекнинг пастида) босинг. Тузатиш киритиш учун шакл очилади.

9. Хато маълумотлар ўрнига тўғриларини киритинг.

10. “Файлни юклаш” тугмасига босинг ва фирма бланкасидаги, муҳр ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган тушунтириш хатини бириктиринг, унда нима учун чекка тузатиш киритиш зарурати туғилганлигини аниқ тушунтиринг.

11. CAPTCHA текшириш кодини киритинг ва – агар барча мажбурий майдонлар тўғри тўлдирилган бўлса – “Сақлаш”га босинг.

Агар бўш майдонлар қолса, тизим сақлашни тугатиш имконини бермайди. Фақат қуйидагилар тўлдирилмай қолдирилиши мумкин:

  • “Комитентнинг СТИРи” – у фақат товар воситачилик шартномаси бўйича сотилган бўлса тўлдирилади;
  • чегирмалар бўйича маълумотларни акс эттириш учун мўлжалланган устунлар – улар сотиш чоғида чегирмалар қўлланилган тақдирда тўлдирилади.

 

Тузатилган чекнинг мақоми қандай текширилади

Тузатиш киритилган чекларнинг мақоми my3.soliq.uzдаги солиқ тўловчи шахсий кабинетининг “Юридик шахсларнинг онлайн назорат-касса техникасига доир маълумотлар” интерактив хизматининг “Тузатилган чеклар” иловасида акс эттирилади. “Сақлаш” тугмасига босганингиздан сўнг, тузатувчи чек вазиятга боғлиқ ҳолда қуйидаги мақомларга эга бўлади:

  • “Янги” – инспекторлар кўриб чиқишмоқда;
  • “Қабул қилинган” – инспектор томонидан маъқулланган (тузатиш киритилиши солиқ базасига таъсир кўрсатадиган чеклар учун);
  • “Қабул қилинган (автоматик тарзда)” – тузатиш киритилиши солиқ инспектори томонидан маъқулланишини талаб қилмайдиган чеклар учун (МХИК ва ўлчов бирликлари);
  • “Рад этилган” – тузатиш киритилиши мумкин бўлмаган чеклар бўйича. Масалан – тўланган кешбэк сабабли. Тизим рад этиш сабабини кўрсатади.

Манбага қаранг.

 

Ўзингиз ва ходимларингизни текширинг!

Кейинчалик тузатиш киритишга тўғри келадиган чеклардаги деярли барча хатолар реализация қилинган товарлар тўғрисидаги маълумотлар билан боғлиқ. Кўпинча сотувчи ва унинг масъул ходимлари онлайн-НКТда товарлар билан ишлашнинг барча ўзига хос жиҳатларини етарлича яхши тушунишмайди.

Ўзингиз ва ходимларингизни текширинг!

Сизни 2023 йил 25 февраль куни соат 10:00 да “Онлайн-НКТда товарлар билан қандай ишлаш керак” вебинарига таклиф қиламиз. Бу ерда ёзилиш мумкин.

Биз биргаликда қуйидагиларни батафсил муҳокама қиламиз:

  • товарларни ҳисобга олиш билан боғлиқ муаммолар, шу жумладан – солиқ текширувлари чоғида муаммолар бўлмаслиги учун онлайн-НКТда товарлар билан ишлашни қандай мақбуллаштириш кераклигини;
  • мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар билан қандай ишлаш кераклигини;
  • штрих-код нима билан фойдали бўлиши мумкин ва товарнинг қадоғида у бўлмаса, нима қилиш кераклигини;
  • МХИК билан ишлашни қандай мақбуллаштириш кераклигини, ахир улар тез-тез ўзгариб туради;
  • ҚҚС тўловчилари учун ўзига хос жиҳатларни: имтиёзли товар билан ишлаш;
  • қатъий белгиланган ва шартнома қиймати нима, чегирмалар, лояллик дастурлари, акциялар қандай акс эттирилиши кераклигини;
  • чекда воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинадиган товарларни акс эттиришнинг хусусиятларини;
  • қандай қилиб урилган чекда хатони тузатиш ва келгусида хатога йўл қўймаслик мумкинлигини.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /uz/publish/doc/text188251_komitentlar_hatolar_mavjud_cheklar_buyicha_yangi_kechiktirishdan_qanday_foydalanishlari_mumkin