Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Совға картаси бўйича сотишда НКМ чекини қачон бериш керак
“Чакана савдо тармоғи совға карталарини жорий қилишни режалаштирмоқда. Харидор (жисмоний ёки юридик шахс) ҳар қандай суммада картани сотиб олиши ва уни яқин кишиларига ёки ўз ходимларига совға қилиши мумкин. 6 ой давомида у бўйича бизнинг дўконларимиздан товарларни олиш мумкин.
Бундай картани сотишда маълумотлар онлайн-НКТга киритиладими? Яъни – совға картасини сотишда харидорга касса чекини бериш керакми? Ёки касса чеки товарни олиш пайтида берилиши керакми?”.
Вазиятни “Норма” эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтирди:
– Гифт-карта, совға картаси, совға сертификати, ваучер – бу уларнинг эгаси уларни чиқарган шахслардан ҳужжатнинг номинал қийматига тенг суммада товарлар ёки хизматларни олиш ҳуқуқига эгалигини тасдиқловчи ҳужжатлар. Солиқ кодексида “ваучер” тушунчасидан фойдаланилади.
Ваучерни сотишда мажбурий равишда НКМ чеки урилади (агар картани жисмоний шахс сотиб олса) ёки ЭҲФ тақдим этилади (агар картани юридик шахс ёки тадбиркорлик субъекти сотиб олса). МХИК – 09800001005000000 “Совға картаси, ваучер”. Ваучер суммаси солиқ солинадиган тушум ҳисобланади.
Бу ҳақда бу ерда батафсил ўқинг:
- Ваучер реализация қилинганида ҚҚС ҳисоблаш тартиби;
- Ҳамкор корхонага ваучерни ҳадя қилишнинг солиқ оқибатлари.
Дўконингизга фуқаро товарни ваучер бўйича сотиб олиш учун келганда, унга мажбурий равишда НКМ чекини ҳам беринг. Чекда:
1) сотиб олинган товарлар рўйхатини, уларнинг қийматини кўрсатинг;
2) ваучер қийматини эса чегирма сифатида акс эттиринг.
Бу ҳолда товарнинг қиймати ваучер суммасида иккинчи марта солиқ солинадиган тушумга киритилмайди. Ваҳоланки товарни сотиш савдо ташкилотининг ҳисобида, шу жумладан – my.soliq.uzдаги шахсий кабинетнинг “Онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга доир ахборот” ахборот хизматининг “Товарлар бўйича ҳисобот” иловасида ва E-aktiv автоматлаштирилган тизимида акс эттирилади.
НКМнинг моделига боғлиқ ҳолда чекда чегирма суммасини акс эттиришда ўзига хос жиҳатлар бўлиши мумкин. Бу масала бўйича ўзингизнинг ТХКМ мутахассислари билан маслаҳатлашинг.
Сизга 25 февраль куни соат 10:00 да “Онлайн-НКТда товарлар билан қандай ишлаш керак” вебинарида иштирок этишни тавсия қиламиз. Унда биз қуйидаги масалаларни батафсил муҳокама қиламиз:
- товарларни ҳисобга олиш билан боғлиқ муаммолар, шу жумладан – солиқ текширувлари чоғида муаммолар бўлмаслиги учун онлайн-НКТда товарлар билан ишлашни қандай мақбуллаштириш керак;
- мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари;
- штрих-код нима билан фойдали бўлиши мумкин ва товарнинг қадоғида у бўлмаса, нима қилиш керак;
- МХИК билан ишлашни қандай мақбуллаштириш керак, ахир улар тез-тез ўзгариб туради;
- ҚҚС тўловчилари учун ўзига хос жиҳатлар: имтиёзли товар билан ишлаш;
- қатъий белгиланган ва шартнома қиймати нима, чегирмалар, лояллик дастурлари, акциялар қандай акс эттирилиши керак;
- чекда воситачилик шартномаси бўйича реализация қилинадиган товарларни акс эттиришнинг хусусиятлари;
- қандай қилиб урилган чекда хатони тузатиш ва келгусида хатога йўл қўймаслик мумкин.