Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
2024 йил март ойи учун бош бухгалтер режаси
Март ойида бизни иккита байрам, Наврўз муносабати билан иш кунлари кўчирилиши кутмоқда ва одатдагидек, ҳисоботлар, солиқлар, автокамерал ва бошқа бухгалтерлик ишларини амалга ошириш керак бўлади. Ўз вақтида солиқларни тўлаш ва ҳисоб-китобларни топширишда, ҳар доимгидек, бизга Бош бухгалтер режаси ва ундаги йўл-йўриқ кўрсатувчи тавсиялар ёрдам беради.
5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун:
- 8 март, жума – ишланмайдиган байрам куни
- 21 март, пайшанба, – ишланмайдиган байрам куни;
- 22 март, жума – қўшимча дам олиш куни.
6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун:
- 8 март, жума – ишланмайдиган байрам куни.
- 21 март, пайшанба – ишланмайдиган байрам куни;
- 22 март, жума – қўшимча дам олиш куни;
- 23 март, шанба, – қўшимча дам олиш куни.
7 март, пайшанба ва 20 март, чоршанба – барча учун «қисқартирилган» байрамолди кунлари.
2024 йилда иш кунлари кўчирилиши ҳақида батафсил қуйидаги материалда ўқиб чиқиш мумкин:
1 март:
- 2023 йил учун Ўзбекистон юридик шахслари томонидан (қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2023 йил учун фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .
5 март:
- 2024 йил февраль ойида банклар томонидан норезидентларга тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни .
7 март:
- 2024 йил февраль ойида натура шаклида тўланган даромадлардан ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни . Даромадлар натура шаклида тўланганда ҳисобланган солиқ суммаси тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин 5 кун ичида тўланади.
9 март:
(9 март шанба кунига тўғри келганлиги сабабли 11 мартга кўчирилади**)
- 2024 йил март ойи учун чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни .
10 март:
(10 март шанба кунига тўғри келганлиги сабабли 11 мартга кўчирилади**):
- 2024 йил февраль ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни .
- 2024 йил февраль ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишнинг сўнгги куни ;
- мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил март ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни ;
- айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун 2024 йил март ойи учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни .
13 март:
- айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2024 йил апрель ойидан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни .
Солиқ тўловчилар кейинги солиқ давридан бошлаб СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли. Бунинг учун кейинги солиқ даври бошланишидан 10 кун олдин рўйхатдан ўтган солиқ органларига тегишли хабарномани тақдим этиш лозим .
14 март:
- 2023 йил учун юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари томонидан молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни .
15 март:
- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан 2023 йил учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни ;
- 2024 йил февраль ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни.
ЖШДС солиқ тўловчига даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай тўланади .
- 2024 йил март ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни.
Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади ;
- 2024 йил февраль ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно) ;
20 март:
- 2023 йил учун назорат қилинадиган чет эл компанияси фойдасининг улуши СКнинг 208-моддасига мувофиқ назорат қилувчи шахсда ҳисобга олиниши лозим бўлган ҳолатларда назорат қилинадиган чет эл компаниялари тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни ;
– 2024 йил март ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни;
– солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2024 йилнинг I чораги учун бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни;
- 2024 йилнинг I чораги учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни ;
- 2024 йилнинг I чораги учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни .
- 2024 йил февраль ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни.
Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади .
- 2024 йил февраль ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС тўлаш ва ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни ;
ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тақдим этади .
- 2024 йил февраль ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни (ҳисоботни тақдим этишдан озод қилинган, айланмадан қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўловчилар бундан мустасно).
Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади ;
- 2024 йил февраль ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни .
23 март:
(23 март шанба кунига тўғри келганлиги сабабли 25 мартга кўчирилади**):
- 2024 йил март ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни .
Ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди . Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак тугаганидан кейин тўлайди .
25 март:
- чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан 2023 йил учун молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг сўнгги куни ;
- 2024 йил февраль ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни .
* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади .
** Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади .