Солиқ аудити натижаси бўйича шикоятни қандай бериш керак
Тавсияда:
– солиқ аудити натижаларини расмийлаштириш;
– солиқ аудити пайтида ва унинг натижалари бўйича санкциялар;
– солиқ аудити хулосаси устидан шикоят қилиш;
– текширилаётган шахснинг шикоятини кўриб чиқиш бўйича юқори турувчи солиқ органининг ваколатлари;
– солиқ аудити натижалари бўйича шикоятнинг мазмуни.
Солиқ аудити натижалари қандай расмийлаштирилади
Солиқ аудити натижалари бўйича инспекторлар далолатнома тузадилар. Солиқ аудити далолатномасида қуйидагилар кўрсатилади:
- текширилаётган корхона ҳақидаги асосий маълумотлар:
– биринчи ва иккинчи имзо ҳуқуқига эга бўлган шахслар;
– фаолият турлари;
– аудитни электрон рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотлар;
– муассислар тўғрисидаги маълумотлар;
– кадастр ҳужжатлари маълумотлари;
– таркибий бўлинмалар ҳақида маълумотлар;
– лицензиялар;
– инвестициялар;
- инспекторлар текширишни бошлаш тартибига риоя қилганликлари тўғрисида белгилар:
– буйруқ тақдим этилганлиги;
– текширилаётган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилганлиги;
- аудитни ўтказиш жараёни ва аниқланган ҳолатлар:
– йиллар кесими бўйича даромадлар;
– қўшимча ҳисобланган солиқлар;
– инспекторлар томонидан ўтказилган тадбирлар;
– аниқланган қоидабузарликлар;
– далолатномага илова қилинадиган ҳужжатлар;
– ҳужжатларни ўрганиш усуллари (танлаб олиб ёки ёппасига);
- солиқ аудити натижаси бўйича хулосалар.
Аниқланган қоидабузарлик ҳолатларини тасдиқловчи ҳужжатлар солиқ аудити далолатномасига илова қилинади. Агар қоидабузарликлар аниқланмаса, инспекторлар бу ҳақда далолатномага ёзадилар .
Далолатнома уч нусхада тузилади ҳамда текширувчилар ва текширилаётган корхона вакиллари томонидан имзоланади. Инспекторлар солиқ аудити тугаганидан кейин бир нусхасини 3 кун ичида сизга юбориши керак