Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар пасайтирилган ставкаларни қандай қўллашлари керак
Ихтисослашуви ҳамда мавжуд шароитдан келиб чиқиб 4 ва 5-тоифаларга ажратилган туманларда рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудларда фаолият юритадиган айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар айланмадан олинадиган солиқни тегишинча 3% ва 1% ставкалар бўйича тўлайдилар . Ушбу ставкаларни қандай қўллашни “Норма” ва buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитаси Айланмадан олинадиган солиқ маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Нуриддин ОТАМУРОДОВ тушунтирди:
– Ставкалар автоматик тарзда қўлланилади. Бунинг учун:
1) my.soliq.uzда шахсий кабинетга киринг;
2) “Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича мурожаат” интерактив хизматини танланг;
3) тегишли устунларда қуйидагиларни кўрсатган ҳолда, шаклни тўлдиринг:
– имтиёз берилган 30.12.2022 йилдаги ПФ-287-сон Фармонни;
– ариза айланмадан олинадиган солиқ бўйича имтиёзни қўллаш учун топширилаётганлигини;
– имтиёзнинг амал қилиш даврини – 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар;
– ўзининг телефон рақамини;
4) тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини pdf-форматда бириктиринг;
5) “Жўнатиш”га босинг.
“Солиқ имтиёзларидан фойдаланиш бўйича мурожаат” интерактив хизмати экранининг пастки қисмида жойлашган жадвалнинг “Ҳолати” устунида мурожаатнинг кўриб чиқилишини кузатиб боринг.
Агар сизнинг аризангиз бўйича ижобий қарор қабул қилинса, пасайтирилган ставкалар автоматик тарзда қўлланилади. Сиздан бошча ҳеч қандай қўшимча ҳаракатлар талаб қилинмайди.
Илгари бундай имтиёзни онлайн-НКТ орқали реализация қилиш бўйича айланмага қўллаш учун ҳар ойда ҳисобот топширишдан олдин my.soliq.uzда шахсий кабинетдаги “Онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга доир ахборот” интерактив хизматининг “Имтиёз” иловаси шаклини тўлдириш лозим бўлган. Энди буни амалга ошириш керак эмас, бутун қўллаш жараёни автоматлаштирилган.
Манбага қаранг.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади