Алоҳида ҳолларда реализация қилишдан кўрилган даромадни аниқлаш
Тавсияда:
– узоқ муддатли контрактлар бўйича олинадиган даромадлар;
– чет эл валютасидаги даромадлар;
– воситачилик хизматларидан олинган даромадлар;
– воситачилик хизматлари кўрсатилишини расмийлаштириш;
– сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш шарти билан реализация қилиш;
– товар (хизмат)ларни таннархидан паст нархда реализация қилиш.
Янги 22-сон БҲМС 2025 йил 1 январдан кучга кирганлиги муносабати билан тавсия ушбу санагача амал қилади.
Узоқ муддатли контрактлар бўйича олинадиган даромадлар қандай аниқланади
Узоқ муддатли контрактларни бажаришдан олинган даромадларни ҳисоб маълумотлари асосида даромадни тан олишнинг бир меъёрда эътироф этиш принципини ҳисобга олган ҳолда тақсимланг. Бу шундай контрактларки, улар бўйича ишлар
:
- узоқ (бир солиқ даври, яъни календарь йилдан ортиқ) муддат мобайнида бажарилади;
- контракт шартлари билан бу ишларнинг босқичма-босқич топширилиши назарда тутилмаган.
Шу билан бирга Солиқ кодексида ҚҚСни ҳисоб-китоб қилиш мақсадида узоқ технологик даврийликдаги узоқ муддатли контрактлар (улар бўйича хизматларни ҳар ойда топшириш назарда тутилмаган бўлса) бўйича айланмани ҳар бир календарь ойнинг охирги санасига кўра аниқлаш мажбурияти белгиланган
.
ҚҚС ва фойда солиғини аниқлаш даврийлигининг ҳар хиллигини ҳисобга олиб, узоқ муддатли контрактлар бўйича даромадни ҳар ойда аниқланг.
Даромадни контракт бўйича сарфланган умумий харажатлар суммасидаги солиштирма вазндан...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter