Акциядорлик жамиятини қандай бошқариш керак
Тавсияда:
– акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари;
– жамиятнинг кузатув кенгаши ҳал қилиши мумкин бўлган масалалар;
– акциядорларнинг умумий йиғилишига тайёргарлик кўришда юзага келадиган вазиятлар.
Акциядорлик жамиятини бошқаришга ўтишдан олдин уни ишга тайёрлашга доир муайян жараёнларни амалга ошириш лозим. Давлат рўйхатидан муваффақиятли ўтказилгандан кейин жамиятнинг тўлақонли фаолият кўрсатиши учун:
- бош директор ва бош бухгалтер билан меҳнатга оид муносабатларни расмийлаштиринг;
- «юридик» ёки фаолият амалга ошириладиган манзил бўйича ижара шартномасини расмийлаштиринг;
- хизмат кўрсатувчи банкни танланг ва ҳисобрақам очинг;
- почтада хат-хабарлар олинишини таъминланг;
- статистика кодлари тўғрисида хабарнома олинг;
- жамғармаларга бадалларни тўлаш учун ўз компаниянгизнинг турли регистрларда ҳисобга олинганлиги тўғрисида зарур маълумотларни олинг;
- НКМ (терминал) сотиб олинг ва рўйхатдан ўтказинг;
- раҳбар ва АЖнинг барча бўлинмалари (бухгалтерия хизмати, кадрлар бўлими ва ҳ.к.) учун ЭРИ олинг;
- агар бу сизга зарур деб ҳисобласангиз, муҳр ва штамп тайёрланг.
Акциядорлик жамиятининг фаолиятида муҳрдан фойдаланиш зарурми – бу қарор ҳар бир раҳбар томонидан мустақил равишда қабул қилинади. Қонун муҳрдан қоғоз шаклидаги ҳужжат айланиши воситаси сифатида фойдаланмасликка имкон беради ва ундан идентификация қилишнинг замонавий усуллари фойдасига воз кечиш имкониятини яратади. Бироқ, амалиётнинг...