Акциядорлик жамиятида дивидендларни тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Тавсияда:
– акциядорнинг дивидендлардан ноқонуний маҳрум қилиниши;
– дивидендлар олиш ҳуқуқи;
– дивидендларни тўлаш тўғрисида қарорнинг қабул қилиниши;
– дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби.
Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни ўз акциядорларига уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тўлаши шарт. Бунда дивиденд пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.
Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас .
Имтиёзли акциялар бўйича қатъий белгиланган дивидендларни тўлаш учун етарли миқдорда фойда мавжуд бўлган тақдирда жамият уларнинг эгаларига дивидендлар тўлашни рад этишга ҳақли эмас