Aksiyadorlik jamiyatida dividendlarni toʻlashning oʻziga xos xususiyatlari

24.02.2023
author avatar

Eleonora MAZUROVA

advokat, «Norma» eksperti
author avatar

Albert SAFIN

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– акциядорнинг дивидендлардан ноқонуний маҳрум қилиниши;
– дивидендлар олиш ҳуқуқи;
– дивидендларни тўлаш тўғрисида қарорнинг қабул қилиниши;
– дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби.

 

Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни ўз акциядорларига уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тўлаши шарт. Бунда дивиденд пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

Эътибор беринг
Жамиятнинг имтиёзли акциялари бўйича дивидендларни қимматли қоғозлар билан тўлашга йўл қўйилмайди .
Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас .
Имтиёзли акциялар бўйича қатъий белгиланган дивидендларни тўлаш учун етарли миқдорда фойда мавжуд бўлган тақдирда жамият уларнинг эгаларига дивидендлар тўлашни рад этишга ҳақли эмас