Ходимларни ихтиёрий тиббий суғурталашга қандай солиқлар солинади

preview

“Корхона ўз ходимлари учун ихтиёрий тиббий суғурталашни расмийлаштирмоқчи. Бу ҳолда ходимларнинг даромадларига ПҚ-5265-сон қарорда назарда тутилган имтиёзни қўллаш мумкинми?”. 

2023 йилда ходимларни ихтиёрий тиббий суғурталашга қандай солиқлар солинишини buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА тушунтирди:

 

– Ходимларни ихтиёрий тиббий суғурталашга (ИТС) тўловнинг солиқ оқибатлари корхона уларнинг иш ҳақидан суғуртанинг тўланган суммасини ушлаб қолиши ёки ушлаб қолмаслигига боғлиқ.

Агар ИТС қиймати иш ҳақидан ушлаб қолинса, ходимларда даромад, корхонада харажатлар ва қандайдир солиқ оқибатлари – юзага келмайди.

Агарда ИТС қиймати иш ҳақидан ушлаб қолинмаса, тўланган суммалар корхонанинг харажатларига олиб борилади.

Ходимлар учун ИТС қиймати – бу тўлов манбаида ЖШДС солинадиган уларнинг моддий наф тарзидаги даромади .

Солиқ кодексида ИТСга тўлов қисмида ЖШДС бўйича имтиёзлар назарда тутилмаган .

Жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадларига ижтимоий солиқ солинмайди .

Корхонанинг жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланадиган харажатлари фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланмайди .

 

ПҚ-5265-сон қарор бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми

23.10.2021 йилдаги ПҚ-5265-сон қарорнинг 2-бандига асосан 2022 йил 1 январдан 2024 йил 1 январга қадар иш берувчи томонидан ўз ходимлари учун бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш ва тиббий суғурта турлари бўйича тузилган суғурта шартномалари асосида суғурта ташкилотларига йўналтириладиган маблағлар жисмоний шахсларнинг жами даромади сифатида қаралмайди. Ушбу норма Солиқ кодексида ўз аксини топмаган.

Айрим солиқлар бўйича солиқ имтиёзлари Президентнинг қарорлари билан фақат белгиланган солиқ ставкасини камайтириш, лекин кўпи билан 50 фоизга камайтириш тарзида ва кўпи билан 3 йил муддатга берилиши мумкин .

Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир қисми солиқ муносабатлари субъектлари ҳаракатларининг СКда белгиланган асосларини, шартларини, кетма-кетлигини ёки тартибини ўзгартирса, норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг бир қисми СКнинг қоидаларига мувофиқ эмас деб топилади .

Шу боис ПҚ-5265-сон қарорнинг 2-банди қўллаш учун тавсия қилинмайди.