Фойда солиғи ҳисоб-китобида харажатларни моддалар бўйича қандай акс эттириш керак

04.05.2025
author avatar

Дилшод СУЛТОНОВ

молиявий ҳисоб ва солиқ солиш бўйича эксперт
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– Ҳисоб-китобга 2-илованинг II қисмини тўлдириш тартиби:
        хом ашё ва материалларга харажатлар;
        моддий харажатларнинг алоҳида турлари;
        меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари ва ижтимоий солиқ;
        асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;
        қайта сотиш учун сотиб олинган товарлар қиймати;
        жорий ва капитал таъмирлаш;
        маркетинг ва реклама харажатлари;
        транспорт харажатлари;
        оператив ижара бўйича харажатлар;
        харажатларга киритиладиган солиқлар;
        фоизлар;
        салбий курс фарқи;
        қўшилган қиймат солиғи;
        умидсиз қарзлар бўйича харажатлар;
        захира фондлари;
        трансферт нархлари бўйича тузатишлар;
        моддий наф;
        пенсияларга устамалар ва қўшимча тўловлар;
        моддий ёрдам;
        хайрия;
        талон-торож ва камомаддан зарарлар;
        бошқа шахслар учун тўланган солиқлар;
        текширув натижалари бўйича қўшимча ҳисоблашлар;
        тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар;
        қонун ҳужжатларини бузганлик учун санкциялар;
        мол-мулк (хизмат)ларнинг бепул берилишидан зарарлар;
        нотижорат ва халқаро ташкилотларга тўловлар;
        шартномавий мажбуриятларни бузганлик учун санкциялар;
        норезидентга доимий муассасасининг тўловлари;
        норезидентнинг бошқарувга оид ва умуммаъмурий харажатлари;   
        илмий тадқиқотларга ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига доир харажатлар;
        ижтимоий инфратузилма тармоқларини қуриш ва беғараз топшириш харажатлари;       
        бошқа харажатлар.

 

Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг II қисми қандай тўлдирилиши керак 

Эътибор беринг
2-илова «Солиқ ҳисоби маълумотлари бўйича харажатлар (зарарлар)»  I–III чорак якунлари бўйича тўлдирилади.

Харажат моддалари бўйича харажатларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг иккинчи қисмида акс эттиринг (0101–0136-сатрлар).

Харажатларни қуйидагиларда акс эттиринг:

  • 3-устунда – харажат моддалари бўйича жами;
  • 4-устунда – солиқ солиш мақсадларида чегирилмайдиган 3-устунда келтирилган харажатлар .
Эътибор беринг
Харажатларнинг алоҳида турлари ҳам сотилган товар (хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш таннархига, ҳам давр харажатлари таркибига киритилади. Масалан, моддий харажатлар, меҳнат ҳақи, амортизация. Харажат моддалари бўйича 2-иловада акс эттириш учун уларни жамланг.

Таннархга киритилган сарф-харажатлар ўтган ҳисобот (солиқ) даврларида амалга оширилган, жорий даврда харажатларга ҳисобдан чиқарилган бўлиши мумкинлигини инобатга олинг.

Мураккаб томони шундаки, сотилган товар (хизмат)ларнинг ишлаб чиқариш таннархи бўйича харажатлар 9100-счётлар гуруҳида товар (хизмат)лар номенклатураси бўйича ҳисобга олинади, харажат моддалари бўйича эмас.

Сотилган товар (хизмат)лар таннархи таркибидаги сарф-харажатларнинг аниқ бир тури суммасини қуйидаги формула бўйича аниқлашингиз мумкин:

Сотилган товар (хизмат)лар таннархи таркибидаги сарф-харажатлар = Ишлаб чиқарилган товар (хизмат)лар таннархи таркибидаги сарф-харажатлар : 

Ишлаб чиқарилган товар (хизмат)лар таннархи х Сотилган товар (хизмат)лар таннархи.

 

Бухгалтерия ҳисобига боғланган ҳолда ушбу формула қуйидаги кўринишга келади:

Сотилган товар (хизмат)лар таннархи таркибидаги сарф-харажатлар = Харажатлар 2010-счётининг субконто бўйича айланмаси : 2010-счёт бўйича жами айланма х 9100-счёт бўйича айланма.


Эътибор беринг
Ҳар бир товар (хизмат) тури бўйича аниқ сарф-харажатлар тури суммасини аниқланг. Агар алоҳида турдаги сарф-харажатлар суммасини ҳар бир тур бўйича алоҳида-алоҳида аниқламай, товар (хизмат)ларнинг умумий таннархидан келиб чиқиб аниқласангиз, бу нотўғри натижага олиб келиши мумкин.
Мисол
Алоҳида турдаги харажатлар суммасини қандай аниқлаш керак 
Ташкилот икки турдаги «А» ва «Б» маҳсулот ишлаб чиқаради. Маҳсулотларнинг ҳар бир тури бўйича харажатлар таркиби:
 

Харажатлар

«А» маҳсулот

 «Б» маҳсулот

Жами
(2
-устун + 4-устун)

Турлари бўйича харажатларнинг жами суммаси

Фарқи
(6-
устун – 7-устун)

Сумма,
с
ўм

Улуш
(
харажат суммаси турлари бўйича: тх)

Сумма,
с
ўм

Солиштирма улуши
(
харажат суммаси турлари бўйича: тх)

Сумма,
с
ўм

Солиштирма улуши
(
харажатлар жами суммаси турлари бўйича: тх)

1

2

3

4

5

6

7

8

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг