Қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиққа ўтаётганлар нимани билишлари лозим

preview

Корхона солиқ органини 2023 йил 1 майдан бошлаб қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиққа ўтиши тўғрисида хабардор қилди, деб фараз қилайлик . Ўтиш билан боғлиқ саволларга buxgalter.uz Солиқ қўмитасининг Айланмадан олинадиган солиқ маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи Нуриддин ОТАМУРОДОВдан жавоб беришини илтимос қилди:

 

– Солиқ тўловчи унга янги шахсий ҳисобварақа очишлари юзасидан солиқ органларига қўшимча тарзда мурожаат қилиши лозимми?

– Йўқ, керак эмас, ҳаммаси автоматик тарзда амалга оширилади. Бунда ШҲ ва солиқ коди (100) уни қатъий белгиланган суммада тўлашда илгаригидек қолади.

 

Агар айланмадан олинадиган солиққа ўтиш 2023 йил 1 майдан эътиборан амалга оширилса, демак, солиқ тўловчи апрель ойи учун ҳисоботни белгиланган шакл бўйича топшириши керакми?

– Ҳа, 2023 йилнинг апрель ойи учун солиқ тўловчи айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни уни қатъий белгиланган суммада тўлашга ўтгунга қадар топширган шундай шакл бўйича топширади. My.soliq.uzда электрон ҳисоботлар таркибида шакл коди – 10104_30.

1 майдан бошлаб эса у ҳисоботлар топшириши шарт бўлмайди . Қатъий белгиланган суммада солиқ айланмадан олинадиган солиқ бўйича ШҲда – автоматик тарзда ҳисобланади.

Масалан, агар солиқ тўловчи йилига 20 млн сўм миқдорида солиқни тўлашга ўтган бўлса, у ШҲда 2023 йилнинг май ойи учун солиқ йиллик сумманинг 1/12 қисми миқдорида автоматик тарзда ҳисобланганлигини кўради. У фақат ушбу суммани бюджетга белгиланган муддатларда – ҳар бир кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай ўз вақтида тўлаши керак бўлади .

 

– Агар солиқ тўловчида ўтиш пайтида солиқ бўйича ортиқча тўлов мавжуд бўлса, у қатъий белгиланган суммада солиқни тўлашда ҳисобга олинадими?

– Ҳа, албатта! Мисол учун, агар солиқ тўловчида ўтиш пайтида айланмадан олинадиган солиқ бўйича 1 млн сўм ортиқча тўлов мавжуд бўлган бўлса, май ойи учун қатъий белгиланган суммада солиқни ҳисоблашда у автоматик тарзда ҳисобга олинади. Солиқ тўловчи 1 666 666,67 сўм эмас, балки фақат 666 666,67 сўм (20 000 000 : 12 – 1 000 000) тўлаши керак бўлади.

 

– Агар солиқ тўловчи қатъий белгиланган суммада айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан воз кечишга қарор қилса ва унда шу пайтда ортиқча тўлов мавжуд бўлса-чи?

–  У айланмадан олинадиган солиқни солиқ ставкалари бўйича тўлашга фақат 2024 йил 1 январдан бошлаб қайтиши мумкин, башарти солиқ органларига бу ҳақда хабарномани 2023 йил 20 декабрга қадар топширса.

Агар унда ШҲда ўтиш пайтида қатъий белгиланган суммада солиқ юзасидан ортиқча тўлов акс эттирилса, у мазкур солиқ бўйича бюджет билан кейинги ҳисоб-китобларда автоматик тарзда ҳисобга олинади.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Айланмадан олинадиган солиқ Айланмадан олинадиган солиқ Айланмадан олинадиган солиқ /uz/publish/doc/text189550_qatiy_belgilangan_summada_aylanmadan_olinadigan_soliqqa_utaetganlar_nimani_bilishlari_lozim