Пулсиз операцияларда товарларнинг келиб тушишини қандай расмийлаштириш ва ҳисобга олиш керак

10.01.2025
author avatar

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мутахассислари

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– устав фондига ҳисса сифатида товарларнинг келиб тушиши;
– товарларнинг текинга олиниши;
– айирбошлаш шартномаси бўйича товарларнинг келиб тушиши;
– товарларнинг қарз шартномаси бўйича олиниши;
– товар кўринишида қарз олиниши;
– қарз олувчи олдин берилган қарзни қайтараётганда товарнинг келиб тушиши;
– хатловда аниқланган, ҳисобга олинмай қолган товарнинг келиб тушиши.

 

Устав фондига ҳисса сифатида товарларнинг келиб тушиши қандай расмийлаштирилади ва ҳисобга олинади

Корхонанинг устав фондини шакллантириш (кўпайтириш)да корхона муассиси ўз ҳиссасини мол-мулк, шу жумладан товарлар билан тўлаши мумкин .

Устав фондига ҳисса сифатида киритилган товарни таъсисчилар (иштирокчилар) томонидан келишилган қиймат асосида ҳисобга олинг . Айрим ҳолатларда (улар ҳақида қуйида маълумот берилади) уларнинг қийматини баҳолаш учун баҳолаш ташкилотини жалб қилиш зарур.

Киритилган ҳиссалар ҳисобидан товарлар олишда шу билан боғлиқ харажатлар (божхона божлари, қопланмайдиган солиқлар ва йиғимлар, тайёрлаш ва етказиб бериш бўйича транспорт-тайёрлов харажатлари ва бошқа харажатлар) юзага келса, улар олинган товарларнинг таннархига киритилади  .

Товарлар ва хизматларга ҳисобварақ-фактураларда уларни олиш билан боғлиқ ажратиб кўрсатилган ҚҚС суммаси ҚҚС тўловчиси бўлган ушбу товарлар ва хизматларни олувчиларда

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг