Асосий воситаларнинг оператив ижарасини ҳисобга олиш

24.02.2023
author avatar

Асал ҲОШИМОВА

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи
author avatar

Олег ЦОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ижарага нималар берилиши мумкин;
– асосий воситаларнинг оператив ижарасини қандай ҳисобга олиш лозим;
       ижарага берувчи;
       ижарага олувчи (ижарачи);
– коммунал харажатларни қандай ҳисобга олиш керак;
– қандай солиқлар тўлайди:
       ижарага берувчи;
       ижарага олувчи (ижарачи).

Ижарага нималарни бериш мумкин

Мол-мулк муайян вақтга ҳақ эвазига вақтинча эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун, яъни ижарага берилиши мумкин .

Қуйидагилар ижарага берилиши мумкин :

  • ер участкалари;
  • корхоналар;
  • бинолар;
  • иншоотлар;
  • ускуналар;
  • транспорт воситалари;
  • фойдаланиш жараёнида ўзининг табиий хусусиятларини йўқотмайдиган бошқа ашёлар (истеъмол қилинмайдиган ашёлар).

Мол-мулкни ижарага олиш ёки ижарага бериш учун ёзма шаклда ижара шартномасини тузинг.

Автомототранспорт воситаларининг ижара шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши ва ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) органларида рўйхатга олиниши (ҳисобга қўйилиши) зарур  . Енгил автомобиллар ва мототранспортларни ижарага бериш хизматини амалга оширувчи юридик шахслар жисмоний шахслар билан 30 кунгача бўлган муддатга ижара шартномасини тузган ҳолатлар истисно ҳисобланади. Бундай шартномалар нотариал тасдиқланган бўлиши ва ДЙҲХХ органларида рўйхатга олиниши (ҳисобга қўйилиши) талаб этилмайди .

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб фуқаролар ва йўловчи ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг