Меҳнат таътилини олиш ҳуқуқи қачон юзага келади
Тавсияда:
– таътил учун иш стажига киритиладиган ва киритилмайдиган даврлар;
–таътил олиш ҳуқуқи:
биринчи иш йили учун;
– иккинчи ва кейинги иш йиллари учун;
– таътилнинг давомийлиги: тўлиқ ёки ишлаб берилган ойларга мутаносиб равишда;
– қайта ташкил этиш пайтида таътил учун стаж.
Тавсия 2023 йил 30 апрелдан бошлаб амал қилади.
Таътил учун иш стажига қайси даврлар киритилади ва қайсилари киритилмайди
Ходимга меҳнат таътили ҳар йили иш йили давомида берилади
. Ҳар бир ходим учун унинг иш йили алоҳида ҳисоблаб чиқарилади.
Ходим 2021 йил 1 майда меҳнат шартномаси бўйича иш бошлади.
Биринчи таътил 2021 йил 1 майдан 2022 йил 30 апрелгача бўлган иш даври учун берилади. Иккинчи таътил – 2022 йил 1 майдан 2023 йил 30 апрелгача бўлган давр учун ва ҳ.к.
Бироқ ходимнинг меҳнат фаолияти давомида унинг иш йилига ва, тегишинча, унга меҳнат таътилини олиш...

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter