Бухгалтер билиши керак бўлган барча ахборот – Buxgalter Pro да:
Пудратчи қурилишни тугаллади ва объектни буюртмачига топширди. Кейинроқ камчиликлар аниқланди, пудратчи уларни шартномага мувофиқ кафолат муддати мобайнида ўз ҳисобидан бартараф этди.
У нуқсонларни бартараф этиш харажатларини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириши лозимлигини “Норма” эксперти Дилором САИДОВА тушунтирди:
– Агар пудратчи кафолат муддати давомида аниқланган камчиликлар объектнинг ёки унинг қисмларининг нормал эскириши, унинг нотўғри ишлатилиши ёхуд буюртмачининг ўзи ёки у жалб қилган учинчи шахслар ишлаб чиққан қўлланманинг нотўғрилиги, объектни буюртмачининг ўзи ёки у жалб қилган учинчи шахслар тегишли даражада таъмирламаганлиги оқибатида вужудга келганлигини исботлай олмаса, бу камчиликлар учун жавобгар бўлади ФК 682-м. 2-қ..
Лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни бартараф этиш харажатлари бошқа операция харажатлари жумласига киради ва 9430-счётда акс эттирилади 05.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚга илова 2.3.2-б..
Фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда бундай харажатлар, башарти буюртмачи уларни қопламаса, чегириб ташланмайдиган харажатларга олиб борилади СК 317-м. 9-б..
Уларни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0135 (01351... га ажратган ҳолда)-сатрнинг 3 ва 4-устунларида акс эттиринг.