НКТ орқали сотиладиган товар ва хизматларга солиқ имтиёзини қўллаш

08.05.2023
author avatar

Неъматжон Раҳмонов

ДСҚ Солиқ назорати департаменти бошқармаси бошлиғи ўринбосари
author avatar

Олег ГАЕВОЙ

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– солиқ ҳисоботини шакллантиришда солиқ имтиёзлари қандай акс эттирилади;
– имтиёзли товарни реализация қилиш чекларида энг кўп йўл қўйиладиган хатолик;
– товар, хизматларнинг МХИКи бўйича тақдим этиладиган имтиёзлар қандай қўлланилади;
– СТИРга тақдим этиладиган имтиёзлар қандай қўлланилади;
– Президентнинг ПФ-287-сон Фармони 2-бандида назарда тутилган айланмадан олинадиган солиқ бўйича пасайтирилган ставка қандай қўлланилади.

 

Агар сиз харидор билан ҳисоб-китобни онлайн-НКМ чеки орқали расмийлаштирадиган бўлсангиз ва мазкур реализация қилиш бўйича айланма ёки унинг бир қисми айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚСдан озод этиш бўйича имтиёз доирасига тушадиган бўлса, солиқ ҳисоботларини тўғри шакллантириш учун ушбу тавсияга амал қилинг. 

Солиқ ҳисоботини шакллантиришда солиқ имтиёзлари қандай акс эттирилади 

Товарларни онлайн-НКМ орқали реализация қилишдан тушум онлайн-НКМ эгасининг ҚҚС ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботларида автоматик тарзда акс этади, воситачилик шартномаси бўйича товарлар сотилганда эса комитентнинг ҳисоботларида акс эттирилади. Агар реализация қилинган товар ёки хизматларга айланмадан олинадиган солиқ ёки ҚҚС бўйича солиқ имтиёзлари татбиқ этиладиган бўлса, тизим уни солиқ ҳисоботи шаклларида акс эттириши учун онлайн-НКТ бўйича белгиланган қоидаларга ва созлаш ишларига амал қилиниши лозим.

Онлайн-НКТ билан ишлашда қўллашга тўғри келадиган имтиёзларни шартли равишда учта гуруҳга ажратиш мумкин:

  • товар ёки хизматларнинг МХИКи бўйича тақдим этиладиган имтиёзлар;
  • тадбиркорлик субъектларининг СТИРи бўйича тақдим этиладиган имтиёзлар;
  • Президентнинг 30.12.2022 йилдаги ПФ-287-сон Фармони 2-бандида назарда тутилган айланмадан олинадиган солиқ бўйича пасайтирилган ставка.

Онлайн-НКТни созлаш ҳақида товарлар сотилиши ёки хизматлар кўрсатилиши бошлангунга қадар ўйлаган маъқул бўлади. Бу сизни чекларга тузатиш киритишдан халос этади.

Онлайн-НКТ билан ишлашда, қоида тариқасида, бухгалтерлар, товаршунослар, кассирлар жалб этилган. ДСИга юбориладиган ҳисоботда имтиёзлар тўғри акс эттирилиши уларнинг ишига боғлиқ бўлади. Шу боисдан...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг