Таътиллар жадвалини қонунчиликка мувофиқ қандай тузиш ва тасдиқлаш керак

01.01.2026
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– Ўзбекистонда таътиллар жадвалининг мажбурийлиги;
– таътиллар жадвалига киритиладиган ходимлар ва таътиллар;
– таътиллар жадвали лойиҳасини тайёрлаш;
– таътиллар жадвалини тасдиқлаш, агар ташкилотда:
 ходимларнинг вакиллик органи мавжуд бўлса;
 ходимларнинг вакиллик органи мавжуд бўлмаса;
– ходимлар таътилларининг бошланиш ва тугаш саналари тўғрисидаги масалани узил-кесил ҳал қилиш.

 

Эътибор беринг

Тавсия 2023 йил 30 апрелдан амал қилади.

Ўзбекистонда таътиллар жадвалининг мавжуд бўлиши мажбурийми

Таътиллар жадвали ходимлар томонидан ҳар йиллик меҳнат таътили олинишининг кетма-кетлигини белгилайди.

Меҳнат кодексининг 228-моддаси 1-қисмининг маъносидан келиб чиқилса, таътиллар жадвали – бу мажбурий ички ҳужжат. Уни мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар расмийлаштириши шарт, бундан микрофирмалар мустасно.

Микрофирмалар таътиллар жадвалини тасдиқламасликка ҳақли – бу Меҳнат кодексининг 505-моддасида назарда тутилган: таътилдан фойдаланишнинг аниқ вақти ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади .

Эътибор беринг

Таътиллар жадвали мавжуд бўлмаган тақдирда меҳнат инспекцияси иш берувчининг мансабдор шахсини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 
49-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортиши мумкин. Бунинг учун БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача бўлган миқдорда жарима назарда тутилган...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг