МХИК номи билан товар номини алмаштириш мумкинми

preview

B2B битими бўйича харидор ЭҲФда товар номи сифатида МХИК номини кўрсатиш лозим деб таъкидламоқда. Мазкур “қоида” онлайн-НКМ чекларига ҳам татбиқ этилишига бизни ишонтиришга ҳаракат қиляпти. Гўёки бу ҳолда солиқчиларда МХИКнинг товарлар номенклатурасига номувофиқлиги юзасидан жарималар учун асослар бўлмас эмиш. Бу тўғрими?”. 

Buxgalter.uz тушунтиради:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– МХИК номи ва товарнинг номи – бу айни бир нарса эмас.

Товарнинг номи – ЭҲФ ҳамда онлайн-НКТ чекларидаги мажбурий реквизит.

Шунингдек, МХИК ҳам мажбурий реквизит ҳисобланади, бироқ унинг номи эмас, балки 17 белгили рақамлар комбинацияси.

Айрим ҳолларда МХИК номи товарнинг номи билан мос келиб қолиши мумкин – лекин ҳар доим ҳам эмас. У ниҳоятда умумлаштирилган бўлиши мумкин.

Барча МХИК иккита катта гуруҳга бўлинади:

1) базавий – бу 6 та ноль билан тугайдиган МХИК. Бу асосан, EAN штрих-кодсиз товарлар ва хизматлар;

2) товар идентификацияси билан, охирги 6 та рақами ноль бўлмаган МХИК. Уларда ушбу бошқа рақамлар остида бренд ва товарни идентификациялаш имконини берувчи қўшимча хусусиятлар (ранги, шакли, хусусияти ва ҳоказо) тўғрисидаги ахборот шифрланган бўлади. Бу – дори воситалари ва тиббий буюмлар, EAN штрих-кодли товарлар.

Товар идентификацияси билан МХИК номидан ҳар доим товарнинг номи сифатида бўлмаса ҳам, ҳеч бўлмаганда, унинг учун асос сифатида фойдаланиш мумкин. Айрим ҳолларда МХИК номи жуда узун бўлиб, уларни, масалан, онлайн-НКМ чекига сиғдиришнинг имкони бўлмайди, сабаби белгилар сони бўйича техник чекловлар мавжуд.

Мисол учун, “00405001001106002 – Lactel  сариёғи (барча турдаги) 200 гр ни “Lactel  сар-ғи. 200 гр га осон айлантириш мумкин”.

Ёки “08414001004002056 – ошхона дудбўрони (барча турлари) Artel ART-0860 PRIMA Eco v.2 кулранг”ни ҳам ном учун асос сифатида олиш мумкин. Вариант сифатида, бундай бўлиши мумкин: “Ошх.дуд. Artel ART-0860 PRIMA”.

Шунингдек, базавий МХИК билан ишлаш ҳам мумкин. Масалан, “06911001001000000 – чиннидан ясалган ваза”ни уни қандайдир хусусиятлар билан тўлдириб, бутунлай товар номига айлантириш мумкин. “Чиннидан ясалган қизил ваза” ёки шунга ўхшаш бўлиши мумкин.

Аммо баъзан МХИК номи товар номини тайёрлаш учун яроқсиз бўлиши мумкин, чунки жуда ҳам умумий. Масалан, МХИК “07013001057000000 – бошқа ошхона шиша идишлари” “шиша пиёла”, “шиша чойнак”, “шиша сервиз” ва ҳоказо товар позицияларини бирлаштириб, улар товар номи ҳисобланади.

 

Товар номини қандай қоидалар бўйича ўйлаб топиш мумкин

Онлайн-НКТ ва чекларда акс эттириш учун товарлар ва хизматлар номини яратишнинг қандайдир ягона қоидалари – мавжуд эмас. Асосийси, улар бўйича сизнинг ассортиментингиздаги қайси товар ҳақида гап бораётганлигини осон тушуниш лозим бўлсин.

Кўп мутахассислар ҳақиқатан бундай қоидаларни ишлаб чиқиш зарур деб ҳисоблайдилар. Ҳатто имкони бор бўлганда, МХИКни ҳужжатларда фойдаланиш мажбурий бўлган қисқа номлар билан таъминлашни таклиф қилишмоқда. Ушбу ғоя тарафдорларининг асосий далили – ҳужжатларни қабул қилиш ва тушунишни жиддий соддалаштирадиган бирхиллаштириш. Лекин ҳозирча бу фақат таклиф...

Эътибор беринг

Сиз 2023 йил 31 май куни соат 10:00 да ўтказиладиган “МХИК: ўлчов бирликлари, имтиёзлар ва tasnif.soliq.uz функционали билан қандай ишлаш керак” вебинарига таклиф қиламиз.

Ҳавола бўйича ёзилиш мумкин.

Биз вебинарда қуйидагиларни батафсил кўриб чиқамиз ва ўрганамиз:

  • “Танланган МХИК” қандай шакллантирилади ва улар қандай қўлланилади;
  • tasnif.soliq.uzдаги классификаторда мавжуд МХИКдан тўғри келадиганини танлаш имкони бўлмаса, нима қилиш керак;
  • тадбиркор классификаторда МХИК ўзгаришига қандай муносабат билдириши керак: қандай кузатиб бориш мумкин ва ҳужжатларда хато мавжуд бўлмаслиги учун нима қилиш керак;
  • қачон ишлаб чиқарувчи товарнинг савдо белгисини ҳисобга олувчи МХИКни олиши мумкин? Бу мажбурийми?
  • МХИК – штрих коди – рақамли маркировкалаш. Товар тўғрисидаги ушбу маълумотлар бир-бири билан қандай боғланган;
  • бириктирилган  ўлчов бирликлари билан МХИК. Қатъий белгиланган ва тавсия қилинган ўлчов бирликлари;
  • агар сиз ва сизнинг мижозларингиз қатъий белгиланган ва тавсия қилинган ўлчов бирликлари рўйхатига киритилмаган ўлчов бирлигини қўллашга кўникишган бўлса, қандай йўл тутиш лозим;
  • қадоқни қаерда ва қандай шакллантириш лозим ҳамда кейинчалик ундан ЭҲФ ва онлайн-НКТ чекларини шакллантиришда қандай фойдаланиш мумкин;
  • бириктирилган имтиёзлар билан МХИК: давлат уларнинг тўғри қўлланилишини қандай назорат қилади.

Олег ГАЕВОЙ


Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари /uz/publish/doc/text190645_mhik_nomi_bilan_tovar_nomini_almashtirish_mumkinmi