Таътил пулларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
Тавсияда:
– таътил пулларининг бухгалтерия ҳисоби;
– фойдаланилмаган таътил учун компесанциянинг бухгалтерия ҳисоби.
Таътил пулларининг бухгалтерия ҳисоби
Йиллик ва қўшимча меҳнат таътиллари бўйича ҳисобланган суммаларни фақатгина ҳисобот ойидаги таътил кунларига тўғри келувчи қисмидагина ҳисобот ойидаги меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритинг.
Агар таътилнинг бир қисми кейинги ойга ўтса, у ҳолда шу кунлар учун тўланган таътил пуллари суммасини ҳисобот ойида берилган бўнак сифатида