Ҳисоб рақам очиш тартиби
Тавсияда:
– нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг афзалликлари;
– ҳисоб рақам нима учун керак;
– ҳисоб рақамни очиш учун банкни танлаш;
– ҳисоб рақамни очиш тартиби;
– банк ҳужжатларига имзо чекиш ҳуқуқи.
Нима учун нақд пулсиз тўловлар нақд пулга қараганда яхши
Контрагентлар билан ҳисоб-китобларда асосан нақд пулсиз маблағлардан фойдаланинг. Бу нафақат қонунчиликда белгиланган , балки айни пайтда қулай:
- тўлов тез, хавфсиз ва исталган масофадан – компьютер, мобил телефон ва планшет орқали амалга оширилади;
- тўлов ҳафтанинг 7 куни, кун бўйи амалга оширилиши мумкин;
- нақд пулни ишлатишга қараганда уни рўйхатдан ўтказиш, ташкил этиш ва ҳисобга олиш талаблари камроқ.