2023 йилда ИФЖМС шартномаси қанчага тушади

preview

Иш берувчи ҳар йили иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиши шарт. 2023 йилда бу қанчага тушишини ҳисоблаб чиқамиз.

Шундай қилиб...

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришлардан ҳеч бирини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

ИФЖМС шартномаси 1 йил муддатга тузилади . Истисно: агар иш берувчининг фаолияти 1 йилдан кам муддат давом этадиган бўлса, ИФЖМС шартномасини фаолият амалга ошириладиган давр учун тузиш лозим.

Шартномани тузиш учун суғурталовчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этинг :

а) белгиланган шакл бўйича ариза;

б) агар иш берувчи - жисмоний шахс бўлса – паспортининг ёки унинг шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатининг нусхаси; агар иш берувчи – юридик шахс бўлса – давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.

Суғурта қилиш полисини суғурталовчининг ҳисоб рақамига суғурта қилиш учун тўлов келиб тушган кундан кейинги 3 иш кунидан кечикмай оласиз .

Эътибор беринг

ИФЖМСга харажатлар фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда чегириб ташланадиган харажатларга киради . Агар иш берувчи полисни расмийлаштиришнинг белгиланган муддатларини бузса, бундай харажатлар чегириб ташланмайдиган харажатлар деб эътироф этилиши мумкин.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаганлик учун МЖТКнинг 49-2-моддасига биноан жарималар назарда тутилган.

 

Суғурта суммасининг миқдори қандай аниқланади (суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганда тўлайдиган)

ИФЖМС шартномаси тузилган санадаги ҳолатга кўра фаолиятини 1 йилдан ортиқ амалга ошириб келаётган иш берувчи учун суғурта суммаси шартнома тузилган ойдан олдинги 12 ой учун иш берувчи барча ходимларининг бир йиллик МҲФ миқдорини ташкил этади.

Агар иш берувчи фаолиятини бир йилдан кам амалга оширса, у ИФЖМС шартномаси тузилган ойдан кейинги 12 ой учун барча ходимларнинг МҲФ миқдорини ташкил этади. Бунда йиллик иш ҳақи биринчи ойдаги иш ҳақи миқдорини 12 га кўпайтириш орқали ҳисоблаб чиқарилади.

Фаолияти 1 йилдан кам бўлган муддатда давом этадиган иш берувчи учун суғурта суммаси барча ходимларнинг фаолият амалга ошириладиган муддатдаги МҲФ миқдорини ташкил этади.

 

Суғурта мукофоти суммаси қандай ҳисоблаб чиқарилади (суғурталовчига суғурта қилиш учун тўлов) .

1 йил муддатга тузилган  ИФЖМС шартномаси бўйича

1 йилдан кам муддатга тузилган  ИФЖМС шартномаси бўйича

ПР = СС х ТБ х КСТ : 100

бунда:

  • ПР – суғурта мукофоти,
  • СС – суғурта суммаси,
  • ТБ – йиллик базавий ставка *,
  • КСТ – суғурта тарифи коэффициенти **

ПР = СС х ТБ х КСТ : 100 : 365 х Д

бунда:

  • ПР – суғурта мукофоти,
  • СС – суғурта суммаси,
  • ТБ – йиллик базавий ставка *,

КСТ – суғурта тарифи коэффициенти **,

  • Д – ИФЖМС шартномаси тузиладиган кунлар сони

* Йиллик базавий ставка суғурта суммасининг 0,1%и миқдорида белгиланади.

** Суғурта тарифлари коэффициентлари Таснифга мувофиқ амалга ошириладиган фаолият турларининг хавфлилик даражасига қараб белгиланади.

 

Агар иш берувчининг ҳисоб рақамида пул маблағлари етарли бўлмаса

Иш берувчининг ҳисоб рақамидаги пул маблағлари етарли бўлмаган тақдирда ИФЖМС шартномаси бўйича суғурта мукофотини тўлаш иш берувчининг ишлаб чиқариш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларига мўлжалланган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади