Алоҳида вазиятларда иш ҳақи қандай ҳисобланади

05.12.2023
author avatar

Татьяна БЕЛОУСОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

 қуйидаги ҳолларда меҳнатга ҳақ тўлаш:
       ўриндошлик асосида ишлаганда;
       бир неча касбда ишлаганда;
       ноқулай табиий-иқлим ва бошқа шароитларда ишлаганда;
       вақтинчалик бошқа ишга ўтганда;
       вахта усулида ишлаганда;
       бекор туриб қолганда;
       яроқсиз маҳсулот тайёрланганда;
       мажбурий прогулда.

 

Ўриндош ходимларнинг иш ҳақини ҳисоблаш

Қонунчилик ўриндошлик асосида ҳақ тўлаш бўйича алоҳида шартлар белгиламайди, яъни умумий қоидалар амал қилади.

Ўриндошлик бўйича ишлашга вакант лавозимлар мавжуд бўлганда ёки вақтинчалик мавжуд бўлмаган ишчининг мажбуриятларини бажаришда йўл қўйилади. Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ишлаб чиқариш натижасига ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган бошқа шартларга қараб амалга оширилади .

Ўриндош учун ҳам асосий ишчи учун белгиланган иш ҳақи тўлаш шартлари (шакли ва тизими, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва ижтимоий тўловлар) қўлланилади, агар жамоа шартномаси ёки бошқа ички ҳужжатларда бошқача шартлар назарда тутилмаган бўлса.  

Ходим ва иш берувчи ўзлари иш ҳақи тўлаш шартларини ўриндошлик бўйича ишлаш тўғрисида меҳнат шартномасини тузиш орқали белгилаш ҳуқуқига эга. Ушбу шартлар қуйидагича бўлиши керак:

  • Меҳнат кодексида ёки корхонанинг ички ҳужжатларида назарда тутилганлардан ёмонроқ бўлмаслиги;
  • меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) талабларига мос келиши, ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ишлаб чиқариш натижасига ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган бошқа шартларга мос бўлиши.
Вазият
Ўриндош ходим меҳнатига энг кам иш ҳақи ҳисобланди

0,5 ставка билан ишга олинган ишчи ҳисобот ойи учун 4 соатдан 20 кун ишлади.

Тўлиқ иш кунида ишлайдиганлар учун 160 соатлик меъёрда жами 80 соат (20 х 4) ишланган.

– Ишчига МҲТЭКМдан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақини ҳисоблаш керакми – 1 050 000 сўм (2023 йил 1 декабрдан амалда)?

Йўқ, ўриндошга иш ҳақи ишлаган вақти учун мутаносиб равишда ҳисобланади. Шу сабабли унинг иш ҳақи миқдорининг энг қуйи чегараси 1 050 000 сўм эмас, балки 525 000 сўм (1 050 000 : 160 х 80) бўлади.

Агарда иш берувчи юқори тоифали мутахассис-ўриндошлар учун тўловнинг рағбатлантирувчи шартларини белгилашни мўлжалласа, унда:

  • штат жадвалида тўловнинг янада юқори ставкасини кўриб чиқинг;
  • уларга шахсий устамаларини тўланг.

Жамоа шартномасида ёки бошқа ички ҳужжатларда юқори тоифали мутахассислар учун ушбу иш ҳақи шартларини белгилаб қўйинг.

Вазият
Ўриндош ходимга оширилган миқдорда иш ҳақи ҳисобланди

Иш берувчи юқори тоифали ўриндош ходим учун оширилган иш ҳақи миқдорини белгилашни мўлжалламоқда.

– Ўриндошга (0,5 ставкада ишга олинган) меҳнат шартномасида худди шундай лавозимда тўлиқ иш кунида ишлайдиган ишчига бериладиган меҳнат ҳақи миқдорини белгилаш...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг