Қандай қилиб компанияни муаммосиз тугатиш мумкин (2-қисм)

17.07.2023
author avatar

Элеонора МАЗУРОВА

адвокат, «Норма» эксперти
author avatar

Альберт САФИН

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– тугатиш тўғрисида Давлат хизматлари марказини хабардор қилиш;
– тугатиш даврида жамиятнинг устав фондини камайтиришнинг қонунийлиги;
– тугатувчи томонидан пул маблағларини тўлаш тартиби;
– тугатиш тугагунга қадар директор ва бош бухгалтер билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш.

 

Компанияни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиб, муайян тартиб-таомилларни амалга оширгандан сўнг тайинланган тугатувчи мазкур қарорни Давлат хизматлари марказига юборади. Давлат хизматлари маркази компаниянинг ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарорини олган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида қуйидаги давлат органларига компаниянгиз тугатилаётганлиги тўғрисида хабарнома юбориши шарт:

  • корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги солиқ инспекциясига ва статистика органларига;
  • Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг туман бўлимига;
  • кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олиш органларига;
  • автотранспорт воситаларини, қишлоқ хўжалиги техникасини ва рўйхатга олиниши керак бўлган бошқа техник воситаларни рўйхатга олиш органларига;
  • Иқтисодиёт ва Молия вазирлигига;
  • «Худудгазтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» ва «Ўзсувтаъминот» АЖ ҳудудий ташкилотларига.

Тугатувчининг ўзи компанияни ёпиш тўғрисидаги қарор ҳақида қуйидагиларга хабар беради:

– рўйхатга олиш...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг