Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Норезидент бўлган ходимга хизмат сафари харажатлари қандай қопланади
“Корхонамизнинг Ўзбекистоннинг норезиденти бўлган штатдаги ходими Калининградда доимий яшайди, 9 июлдан 12 июлга қадар Москва шаҳрига хизмат сафарига юборилган. Хизмат сафари учун бўнак берилмаган. Авиачиптани бошқа компания 500 Россия рублига харид қилган. Ходим қариндошларининг уйида яшаган.
Мазкур ҳолда хизмат сафари харажатлари қандай қопланади? Харажатларни ходимнинг сўмда ифодаланган картасига ўтказиш йўли билан қоплаш мумкинми? Ёки харажатларни албатта чет эл валютасида қоплаш керакми?”
Саволларга молиявий маслаҳатчи, аудитор Гўзал ИСЛОМОВА жавоб беради.
– Ходимнинг хизмат сафари билан боғлиқ харажатларининг ўрни қопланиши лозим .
Чет элга хизмат сафарларида хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби махсус Низом билан тартибга солинади (АВ рўйхат рақами 2730, 19.11.2015 й.).
Суткалик харажатларни мамлакат доирасида хизмат сафарига жўнатиладиган хорижий муассасалар ходимлари учун назарда тутилган меъёрлар бўйича тўлаш тавсия қилинади, ваҳоланки Низомда сизнинг вазиятингиз учун ушбу меъёрларни қўллаш учун ҳеч қандай бевосита кўрсатмалар мавжуд эмас . Москва учун 16 АҚШ доллари миқдоридаги меъёр белгиланган.
Яшаш ва йўл харажатлари тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда қопланади.
Ходим қариндошларининг уйида яшаганлиги боис, яшаш учун харажатлар қопланмайди.
Транспорт харажатлари бошқа компания томонидан амалга оширилган, шу боис улар ҳам қопланмайди.
Агар ташкилотда чет эл валютасида ифодаланган маблағлар мавжуд бўлмаса, сиз ходим олдидаги қарздорликни унинг розилиги билан бўнак ҳисоботи топширилган кундаги Марказий банкнинг курси бўйича миллий валютада сўндиришингиз мумкин .
Хизмат сафарини ҳужжатлар билан расмийлаштириш айниқса муҳимдир: буйруқ ва режа-топшириқни расмийлаштиринг, ходим ҳисобот тақдим этиши керак.
Фақатгина лозим даражада ҳужжатлар билан расмийлаштирилган тақдирда хизмат сафари бўйича харажатлар: