Қандай қилиб компанияни муаммосиз тугатиш керак (3-қисм)
Тавсияда:
– хатловни ўтказиш ва солиқ мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китоб;
– ихтиёрий тугатишни тўхтатишнинг солиқ оқибатлари;
– молиявий-хўжалик фаолиятининг солиқ текшируви;
– солиқ текшируви белгиланган вақтда бошланмаса нима қилиш керак;
– банк тугатиш тўғрисидаги қарорнинг нусхасини қабул қилмаса нима қилиш керак;
– оралиқ тугатиш балансини тайёрлаш;
– кредиторларни хабардор қилиш ва қарзлар бўйича ҳисоб-китоблар;
– тугатиш балансини тасдиқлаш.
Хатловни ўтказиш ва солиқ мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китоб
Ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин тайинланган тугатувчи компаниянинг активларини ва мажбуриятларини хатловдан ўтказиш шарт. Шунингдек, компания қарздор сифатида иштирок этадиган ижро ҳужжатлари реестрини тузиш керак . Хатловни ўтказиш тартиби қуйидаги тавсияномада батафсил тавсифланган «Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар».
Тугатувчи, шунингдек йил бошидан компанияни ихтиёрий тугатиш тўғрисида Давлат хизматлари марказига хабар берилган санагача бўлган давр учун барча турдаги солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади