Пудратчи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак

23.02.2024
author avatar

Асал ҲОШИМОВА

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– харажатлар ҳисоби:
        материалларга;
        меҳнатга ҳақ тўлашга;
        машина ва механизмлардан фойдаланишга;
        вақтинчалик (нотитул) иншоотларга;
        махсус кийимга;
– ёрдамчи пудрат ишлари ҳисоби;
– қурилиш таннархини шакллантириш;
– бажарилган ишларни реализация қилишдан олинган даромадлар ҳисоби;
– ҳисобварақ-фактура ва маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш;
– бош пудрат хизматлари ҳисоби.

 

Харажатлар қандай ҳисобга олинади

Таннархни ташкил этувчи харажатлар қуйидаги элементлар бўйича гуруҳланади :

  • ишлаб чиқариш билан боғлиқ моддий харажатлар (қайтариладиган чиқиндилар қийматини чегирган ҳолда);
  • ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
  • ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;
  • асосий воситалар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизацияси;
  • ишлаб чиқариш хусусиятидаги бошқа харажатлар. 

Қурилиш ишларининг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи объектлар кесимида материаллар, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар, ижтимоий суғуртага ажратмалар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар кредитидан 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счёти дебети бўйича шакллантирилади.

Материалларга харажатлар

Умумий қоидага кўра қурилишни материаллар ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш пудратчи зиммасига юклатилади. Бироқ, пудрат шартномасида бутун қурилишни ёки унинг муайян қисмини моддий таъминлаш буюртмачи томонидан амалга оширилиши назарда тутилган бўлиши мумкин.

Буюртмачи сизга материалларни уларга доир мулк ҳуқуқини берган ҳолда ёки бу ҳуқуқни бермаган ҳолда (давал асосида) топшириши мумкин.

Буюртмачи материалларни мулк ҳуқуқини ўтказмаган ҳолда топширади

Агар буюртмачи топшириладиган материалларга бўлган мулк ҳуқуқини сақлаб қолса, уларни қайтариш шарти билан қайта ишлаш учун топширилган хом ашё сингари балансдан ташқари счётда ҳисобга олинг. Ушбу ҳолатда қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки юкхат бирламчи ҳужжатлар ҳисобланади.

Ушбу материаллардан фойдаланилганлигини махсус ҳисоботда акс эттиринг.

Агар сиз ҚҚС тўловчи бўлсангиз, ҚҚСни ишларнинг қийматидан келиб чиқиб, буюртмачи материалларининг қийматини чегирган  ҳолда қуйидаги формула бўйича ҳисоб-китоб қилинг :

ҚҚС = (Иқ – Бм) х 12 %,

бу ерда:
Иқ – буюртмачи материаллари киритилган ҳолда ишларнинг қиймати;
Бм – буюртмачи материалларининг қиймати. 

Мисол
Буюртмачи томонидан давал асосда топширилган материалларнинг ҳисоби
Пудрат шартномасига биноан буюртмачи қурилишни материаллар билан қисман таъминлайди.
У томонидан тақдим этилган материалларнинг қиймати 10 000 минг сўмни ташкил этди.
ҚҚС тўловчи – пудратчи 75 000 минг сўмлик ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолдаги ишларни бажарди, шу жумладан буюртмачининг 8 000 минг сўмлик материалларини ишлатди.
Фойдаланилмаган материалларни пудратчи буюртмачига қайтарди.
Бухгалтерия ҳисобида буюртмачининг материалларидан фойдаланган ҳолда бажарилган ишларни қуйидагича акс эттиринг:
  

Хўжалик операцияси
мазмуни

Сумма, минг

сўм 

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

Буюртмачидан қабул қилиб олинган материаллар кирим қилинди

10 000

003

 

Буюртмачидан олинган материаллар қийматини ҳисобга олмаган ҳолда бажарилган ишларни реализация қилишдан даромад акс эттирилди

(75 000 – 8 000)

67 000

4010

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг