Ижтимоий солиқ қайтарилишини қандай ҳисобга олиш ва ҳисоботда акс эттириш керак
Тавсияда:
– ижтимоий солиқни қайтариш тартиби;
– ижтимоий солиқни қайтаришга ариза топшириш;
– ижтимоий солиқнинг қайтарилишини бухгалтерия ҳисобида ва фойда солиғи бўйича ҳисоботда акс эттириш.
|
Вазият: Корхонада ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда 25 ёшгача бўлган ёш ходимлар ишлайди. Шу боис корхона Президентнинг 21.12.2021 йилдаги ПҚ-57-сон қарорига ва 26.04.2023 йилдаги ПФ-61-сон Фармонига мувофиқ ижтимоий солиқни қайтариш тўғрисида ариза берди. Ижтимоий солиқ бюджетдан қоплаб берилди. Ижтимоий солиқ қайтарилишини қандай ҳисобга олиш ва солиқ ҳисоботида акс эттириш керак? |
Ижтимоий солиқни қайтариш тартиби
2022 йил 1 мартдан 2024 йил 1 мартга қадар ногиронлиги бўлган шахсларнинг даромадларидан ҳисоблаб чиқарилган ва бюджетга тўланган ижтимоий солиқ суммаси бюджетдан корхонага тўлиқ ҳажмда қайтарилади
.
Ушбу тартиб қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
- бюджет ташкилотларига;
- давлат корхоналарига;
- давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга.
Ижтимоий солиқ қуйидаги шартларда қайтарилади:
- солиқ суммаси еттинчи ойдан бошлаб қайтарилади;
- ногиронлиги бўлган ходим узлуксиз 6 ой давомида меҳнат фаолиятини амалга оширади.
Масалан, агар ходим корхонада 2023 йил январдан бошлаб ишлаётган бўлса, 2023 йил июль ойидан бошлаб ҳисобланган вабюджетга тўланган даромадларидан ижтимоий солиқ бюджетдан қайтарилиши мумкин.
Корхона солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ижтимоий солиқни қайтариш тўғрисида ариза тақдим этади.
Ижтимоий солиқни қайтаришга ариза қандай топширилади
1. my.soliq.uz сайтида шахсий кабинетда «Хизматлар» тоифасида «Электрон ҳужжатлар айланиши» бўлимида «Ижтимоий солиқ суммасини қайтариш» тугмасини танланг.
2. Очилган ойнада «Ногиронлиги бўлган шахслар учун» иловасини танланг.
3. Аризачи тўғрисидаги маълумотлар (номи, СТИР, ташкилотнинг манзили ва фаолият тури) автоматик равишда шаклланади.
4. Кейин йил ва даврни (ойларни) танланг.
5. Аризага иловани тўлдиринг. Жадвалда ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР, солиқ ставкаси, ойлик иш ҳақи ва ойни қўлда қайд этинг. Агар ижтимоий солиқ суммасини қайтариш учун ариза бир неча ой олдин берилаётган бўлса, у ҳолда жадвалдаги сатрларни ҳар бир ой учун алоҳида битта ходим бўйича тўлдиринг.
6. Жадвал тўлдирилгач, пастдаги сатрларда ходимларнинг умумий сони ва қайтарилиши лозим бўлган ижтимоий солиқнинг якуний суммаси автоматик равишда шаклланади.
7. Корхонанинг банк реквизитлари ҳам автоматик равишда шаклланади.
8. «Аризани шакллантириш» тугмасини босинг. Ариза ва унга иловада келтирилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини текширинг, кейин эса «Аризани жўнатиш» тугмасини босинг.
Аризанинг мақомини «Жўнатилган аризалар» ойнасида кузатиш мумкин.
Ижтимоий солиқнинг қайтарилишини бухгалтерия ҳисобида ва фойда солиғи бўйича ҳисоботда қандай акс эттириш керак
Ижтимоий солиқ суммасини харажатларга киритинг, солиқ қайтарилишини эса илгари чегириб ташланган харажатларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромад сифатида акс эттиринг.
Ижтимоий солиқ бўйича харажатлар чегириб ташланадиган харажатлардир
.
Улар:
- I–III чораклар учун Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0105-сатрида;
- товарлар (хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига тегишли бўлса – бир йил учун Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2.1 (а) ёки 2.1 (б)-илованинг 0202-сатрида;
- бошқа харажатларга тегишли бўлса – бир йил учун Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2.1-илованинг 0305-сатрида акс эттирилади.
Агар корхона Президентнинг 21.12.2021 йилдаги ПҚ-57-сон қарори бўйича имтиёзлардан фойдаланган бўлса ва ижтимоий солиқни қайтариш учун мурожаат қилса, унда солиқ бюджетдан қайтарилаётганда, фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишда қайтарилган суммани жами даромадга киритиш лозим.
Қайтарилган сумма – бу илгари чегириб ташланган харажатларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромад. Унга бошқалар қатори харажатларнинг ўрнини қоплаш учун давлат бюджетидан олинган суммалар киради
.
Ижтимоий солиқнинг қоплаб берилган суммасини қоплаб бериш олинган ҳисобот даври учун Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-илованинг 221–228-сатрларидан бирида акс эттиринг.
Шу тариқа, фойда солиғи бўйича адолатли солиқ базасини шакллантиришга эришилади. Дастлаб ижтимоий солиқ харажатларга киритилади ва чегириб ташланади, бюджетдан қайтарилганда эса – жами даромадга киритилади.
6 ойдан ортиқ ишлаган ногиронлиги бўлган ходимларнинг даромадларига ҳисобланган ва тўланган ижтимоий солиқ миқдори:
- январь ойида – 10 000 000 сўм;
- февраль ойида – 10 000 000 сўм.
I чорак учун фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириб ташланадиган харажатларга 20 000 000 сўмни киритамиз ва уни Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0105-сатри 3-устунида акс эттирамиз.
Солиқ бюджетдан қайтарилди:
- апрель ойида – 10 000 000 сўм;
- май ойида – 10 000 000 сўм.
II чорак учун жами даромадда (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 221–228-сатрларидан бирида) 20 000 000 сўмни акс эттирамиз.
Бухгалтерия ҳисоби:
|
Хўжалик операциясининг |
Сумма, |
Ҳисобварақларнинг боғланиши |
|
|
дебет |
кредит |
||
|
Январь ойи |
|||
|
Январь ойи учун ижтимоий солиқ ҳисобланди |
10 000 |
||
|
Февраль ойи |
|||
|
Февраль ойи учун ижтимоий солиқ ҳисобланди |
10 000 |
||
|
Апрель ойи |
|||
|
Бюджетдан ижтимоий солиқ қайтарилди |
10 000 |
||
|
Май ойи |
|||
|
Бюджетдан ижтимоий солиқ қайтарилди |
10 000 |
||
Buxgalter.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг
- Чакана савдода товарнинг қайтарилишини қандай ҳисобга олиш керак
- Қарз берувчи қарз бериш ва қайтарилишини қандай ҳисобга олиши керак
- Қарз олувчи пул қарзи олиниши ва қайтарилишини қандай ҳисобга олади
- Онлайн-НКТда товарнинг қайтарилиши қандай расмийлаштирилади
- Лизингга берувчида лизингни қандай ҳисобга олиш керак

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter