Директорни ФҲШ бўйича расмийлаштириш мумкинми

preview

«Янги МЧЖ айланмадан олинадиган солиқни тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилган.  

Директорни ФҲШ бўйича расмийлаштириш мумкинми? Солиқ инспекциясига 8-сон шаклни топшириш керакми?».

buxgalter.uz илтимосига биноан саволга «Норма» эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:

 

Экспертларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

1. Ташкилот директори билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома (ФҲТ шартномаси, ФҲШ) тузилишига йўл қўйилмайди. Шартноманинг бундай тури  фуқаролик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Меҳнат шартномаларини раҳбарлари тимсолида тузадиган ва бекор қиладиган ташкилотлар, мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, иш берувчилар бўлиши мумкин. Директор – бу штатдаги лавозим. Агар шахс амалда штатдаги ходимга юклатилган вазифаларни бажарадиган бўлса, ФҲШ тузиш мумкин эмас . Текширувчи органлар буни меҳнат муносабатлари сифатида баҳолаши мумкин.

МЧЖ директор билан ФҲШ эмас, балки меҳнат шартномасини тузиши керак.

 

2. Юридик шахс ҳисобланган солиқ тўловчи тўғрисидаги қўшимча маълумотлар карточкаси (8-сон шакл) АВ томонидан 10.07.2014 йилда 2600-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомда келтирилган. Ушбу Низом 2022 йил 26 августдан ўз кучини йўқотган.

Ташкилотда директор ёки бош бухгалтер алмашганда, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ҳисоб маълумотларини ўзгартиришга электрон шаклдаги аризани юбориш керак.

Ушбу функционалдан қандай фойдаланиш кераклиги қуйидаги материалда батафсил тушунтирилган:

 

Шунингдек янги директорга ЭРИни расмийлаштириш керак. Бу ҳақда батафсил қуйидаги материалда ўқинг:

 

 

 

 

Айланмадан олинадиган солиқ Айланмадан олинадиган солиқ Айланмадан олинадиган солиқ /uz/publish/doc/text193174_direktorni_fhsh_buyicha_rasmiylashtirish_mumkinmi