Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
E-ijara тизимида жисмоний шахс билан ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш шартлари
Юридик шахс жисмоний шахсдан турар жой биносини ижарага олади. Солиқ қўмитаси мутахассислари бундай шартномани E-ijara тизимида рўйхатдан ўтказишнинг ўзига хос жиҳатларини тушунтирдилар.
Аввало шартномани муаммосиз рўйхатдан ўтказиш учун турар жой майдонини ижарага олиш мақсадини эътиборга олиш керак. Юридик шахслар ходимларни вақтинча уй-жой билан таъминлаш учун жисмоний шахслардан турар жой биноларини ижарага олишлари мумкин.
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар турар жой биноларига жойлаштирилиши, шунингдек уни саноат эҳтиёжлари учун ишлатиш ман этилади. Тегишинча, юридик шахс турар жой биносини фақат ходимлари яшаши учун ижарага олиши мумкин .
Тизим бундай ижара мақсадингизнинг тасдиғи сифатида ижара шартномасини рўйхатдан ўтказишда ижарага олинган уйда яшайдиган юридик шахснинг ходимларини кўрсатишни сўрайди. Маълумотларнинг ишончлилиги ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоб-китобнинг 5-сон иловаси маълумотларига кўра текширилади, унда иш берувчи ҳар бир ходимга тўланган иш ҳақи хусусида ахборот беради.
Қалқиб чиқувчи ойна шаклини тўлдириш қийин эмас. Очиладиган йўл-йўриқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоб-китобнинг 5-сон иловасида кўрсатилган барча ходимларнинг ЖШШИР бўйича маълумотларни тақдим этади. Ижарачи фақат кераклисини танлаши ва «Тасдиқлаш» тугмасини босиши керак.
Агар сиз жисмоний шахсдан тадбиркорлик фаолияти учун биноларни ижарага олмоқчи бўлсангиз, унда бинолар турар жой тоифасидан нотурар жой тоифасига ўтказилган-ўтказилмаганлигини суриштиринг. Бинонинг мақомини ўзгартириш учун тегишли ариза билан Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш ёки my.gov.uz сайтидаги интерактив хизматдан фойдаланиш мумкин. Сиз ва сизнинг ижарачингиз бино нотурар жой мақомини олгандан кейин шартномани Е-ijara тизимида рўйхатдан ўтказишингиз мумкин.
Сизни 26 сентябрь куни соат 10: 00 да «Ижара шартномаларини Е-ijara тизимида рўйхатдан ўтказиш: саволлар ва жавобларда» вебинарига таклиф қиламиз.
Вебинарда қуйидагиларни батафсил таҳлил қиламиз:
- ижара шартномасини рўйхатдан ўтказувчи Е- ijara хизмати қандай ишлайди: умумий қоидалар;
- агар ижарага берувчи жисмоний шахс бўлса, ижара шартномасини рўйхатдан қандай ўтказиш керак;
- ҳар хил турдаги ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказишнинг қандай ўзига хос хусусиятлари мавжуд:
– лизинг;
– операцион бошқарув;
– чет эл корхоналари билан;
– талабалар билан;
– сақлаш бўйича хизматларга (омбор);
– ер участкаларини ижарага олишда;
– бошқа ҳолатларда;
- транспорт воситалари ижара шартномасини рўйхатга қандай қўйиш керак;
- агар ижара муддати давомида ижарага берувчининг кадастр ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилса, нима қилиш керак;
- ижара шартномаларини узайтириш ва муддатидан олдин бекор қилиш, ижарага олинган майдонни қисқартириш, шартноманинг бошқа шартларини ўзгартириш тўғрисидаги қўшимча келишувларни қандай рўйхатдан ўтказиш керак.
Сиз Е-ijara тизимида ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳам саволларингизни беришингиз ва уларга Солиқ қўмитаси мутахассисларидан жавоб олишингиз мумкин.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади