Меҳнат таътилидан қандай чақириб олиш мумкин

01.01.2026
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперт, ю. ф. н.
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– ходимни меҳнат таътилидан чақириб олиш қоидаси;
– таътилнинг чақириб олиш билан боғлиқ бир қисмини пулли компенсация билан алмаштириш;
– меҳнат таътилидан чақириб олишни тақиқлаш;
– меҳнат таътилидан чақириб олишни расмийлаштириш;
– меҳнат таътилидан чақириб олишнинг такрорийлиги ва муддати.

Ходимни меҳнат таътилидан қандай тўғри чақириб олиш мумкин

Ходимни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олиш мумкин, аммо буни Меҳнат кодексининг 232-моддаси қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга ошириш керак. Таътилдан чақириб олиш ташаббуси билан ҳам иш берувчи, ҳам ходимнинг ўзи чиқиши мумкин.

Ходимни чақириб олишдан иш берувчи манфаатдор бўлганида ходимни чақириб олиш учун ундан розилик олиниши керак. Ходим розилигисиз уни чақириб олиш қоидабузарлик ҳисобланиб , иш берувчининг мансабдор шахсини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши мумкин.

Ходим таътилдан муддатидан аввал ишга чиқишдан бош тортса, бу меҳнат интизомининг бузилиши сифатида кўрилиши мумкин эмас. Мазкур вазиятда ходим иш берувчига бўйсунмасликка тўла ҳақлидир .

Эътибор беринг

Меҳнат кодексининг

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг