2024 йил ноябрь ойи учун бош бухгалтер режаси

preview

Ушбу йилнинг ноябрь ойида бизнинг қандай режаларимиз бор? Биринчидан, ўзимизни асраш, яхши ухлаш, кўпроқ ҳаракатланиш, асабийлашмаслик ва иммунитетни мустаҳкамлаш учун витаминлар ичиш. Иккинчидан, барча керакли нарсаларни муваффақиятли равишда тақдим этиш, имзолаш, ҳисобот бериш ва солиқларни ўз вақтида ҳамда белгиланган миқдорда тўлаш. Хўш, бошладик...

 

5 ноябрь:

  • Банклар томонидан 2024 йил октябрь ойида норезидентларга тўланган даромадлар бўйича (дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлардан ташқари) фойда солиғини тўлашнинг сўнгги куни СК 355-м. 2-қ. 1-б..

 

7 ноябрь:

  • 2024 йил октябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан олинадиган ЖШДС тўлашнинг сўнгги куни СК 390-м. 2-қ..

Даромадлар натура шаклида тўланганда, ҳисобланган солиқ суммаси даромад олинган ойдан кейинги 5 кун ичида тўланади*.

 

9 ноябрь - (9 ноябрь шанба бўлгани учун 11 ноябрга кўчирилади**):

  • Умумий овқатланиш ва чакана савдо корхоналари томонидан 2024 йил ноябрь ойи учун алкоголь маҳсулотларини сотиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни СК 460-м. 6-қ..

 

10 ноябрь - (10 ноябрь якшанба бўлгани учун 11 ноябрга кўчирилади**):

  • 2024 йил октябрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўловни амалга оширишнинг сўнгги куни СК 292-293-м..

 

  • 2023 йил октябрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни СК 133-м. 12-қ.;
  • 2023 йил ноябрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни СК 417-м. 6-қ..

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай, йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар;

 

  • Айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2024 йил ноябрь ойи учун қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни СК 432-м. 1-қ..

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини ҳар чоракнинг учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай, йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлайдилар.

 

16 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болани тарбияловчи ота-оналардан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ойига бир қўшимча дам олиш куни берилади. Бу кун учун иш берувчи давлат ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўлайди МК 399-м..

 

14 ноябрь:

 

15 ноябрь:

  • 2024 йил октябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.

ЖШДС жисмоний шахсга даромад тўлаш билан бир вақтда, лекин, солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади.. Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмасдан тўланади СК 340-м. 8-қ. СК 340-м. 11-қ.;

 

  • 2024 йил ноябрь ойи учун қатъий миқдорда белгиланган  ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни.

Солиқ тўловчилар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномасини тузган ойдан кейинги ойдан бошлаб ЖШДСнинг қатъий белгиланган миқдорини тўлайдилар СК 392-м. 1-2-қ.;

Тавсия қиламиз

 

  • 2024 йил октябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўловни амалга оширишнинг сўнгги куни (ҳисобот тақдим этишдан озод этилган қатъий суммада айланмадан солиқ тўловчиларидан ташқари) СК 470-м. 3-қ. 1-б. СК 470-1-м. 8-қ.;

 

 

  • айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2024 йил декабрь ойидан бошлаб  белгиланган шаклда қатъий миқдорда солиқни тўлашга ўтилиши тўғрисидаги хабарномани тақдим этишнинг сўнгги куни* СК 470-1-м. 1-қ..

Бунда, солиқ тўловчилар кейинги солиқ даври бошланишидан 10 кун олдин рўйхатдан ўтган солиқ органларига тегишли хабарномани тақдим этиб, кейинги солиқ давридан бошлаб қатъий миқдорда белгиланган солиқни тўлашни рад қилишга ва СКнинг 467-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ставкалар бўйича айланмадан олинадиган солиқни тўлашга ўтишга ҳақли СК 470-1-м. 6-қ..

 

20 ноябрь:

  • 2024 йил октябрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни CK 273-м. 1-4-қ.;

 

  • ҚҚС тўловчи солиқ агентлари томонидан 2024 йил октябрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўловни амалга оширишнинг сўнгги куни CK 273-м. 1,2-қ.:

– чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича CK 255-м.;

– давлат мулки билан операциялар бўйича СК 256-м..

ҚҚС тўловчиси бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни солиқ тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этадилар CK 273-м. 4-қ.;

 

2024 йил ноябрь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни СК 448-м. 3-қ.;

Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар – айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади.

 

  • Солиқ агентлари томонидан 2024 йил октябрь ойи учун норезидентлар даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни. Солиқнинг ўзи норезидентга даромадлар тўланган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади CK 355-м. 1-2-қ.;

 

  • Солиқ агентлари томонидан 2024 йил октябрь ойи учун дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни (ҳисобот тақдим этишдан озод этилган қатъий миқдорда айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бундан мустасно).

Солиқнинг ўзи дивидендлар ва фоизлар тўланган санадан кечиктирмай бюджетга тўланади CK 345-м. 5-6-қ. CK 470-1-м. 8-қ.;

 

  • 2024 йил октябрь ойи учун юридик шахслар томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўловни амалга оширишнинг сўнгги куни CK 454-м. 3-4-қ..

 

 

23 ноябрь – (23 ноябрь шанба бўлгани учун 25 ноябрга кўчирилади**):

  • 2023 йил ноябрь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 10 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни СK 340-м. 2-қ. CK 340-м. 7-8-қ..

Агар ҳар ойлик бўнак тўлови суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, мос чоракда бўнак тўловлари тўланмайди.

Жорий чорак давомида умумий даромади 10 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар, шу жумладан янги ташкил этилганлар, бундай ошиш содир бўлган чорак тугагандан кейин ойлик бўнак тўловларини тўлайдилар CK 340-м. 7-8-қ..

 

25 ноябрь:

  • 2024 йил октябрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касаллиги оқибатида тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни 14.12.2023 й. ВМҚ-661-сон қарорга 1-илова 32-б..

 

* Кунларда ҳисобланадиган муддат  календарь кунларда белгиланмаган бўлса, иш кунларида ҳисобланади. Бунда қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни ҳисобланади CK 5-м. 7-қ..

** Агар муддатнинг охирги куни қонунчиликка мувофиқ дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса,   дам олиш ва (ёки) ишланмайдиган кундан кейинги иш куни муддатнинг тугаш куни деб ҳисобланади СК 5-м. 8-қ. СК 86-м. 6-қ..

 

 

 

 

2024 йил 2024 йил 2024 йил /uz/publish/doc/text194052_2024_yil_noyabr_oyi_uchun_bosh_buhgalter_rejasi