Фоизсиз қарз бўлса, трансферт битими қўлланилади

preview

Ўзбекистоннинг резиденти бўлган юридик шахс ўзи билан ўзаро алоқадор бўлган Ўзбекистоннинг резиденти юридик шахсга фоизсиз қарз беради. Иккала юридик шахс фойда солиғини тўлайди ва имтиёзларни қўлламайди. Улар ўртасидаги асосий қарз миқдори 5 млрд сўмдан ошади, бироқ қарз бўйича фоизлар нолга тенг.

Ўзбекистоннинг резидентлари бўлган ўзаро алоқадор юридик шахслар ўртасидаги фоизсиз қарз трансферт нархини белгилаш нормалари билан тартибга солинадими? Шартноманинг иккала томонида қандай солиқ оқибатлари бўлади?”

Buxgalter.uz илтимосига биноан саволларга молиявий маслаҳатчи Гўзал ИСЛОМОВА жавоб беради:

 

Мутахассисларнинг тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Трансферт нархи ўзаро алоқадор тарафлар ўртасидаги битимларда шаклланади. У мустақил шахслар орасидаги битимларда холис тарзда шаклланадиган нархдан фарқ қилиши мумкин .

Ўзаро алоқадор шахслар ўртасидаги фоизсиз қарз шартномаси – бу трансферт нархи қўлланиладиган битимдир. Мазкур ҳолда қарз бўйича фоиз ставкаси ёки қарзнинг трансферт нархи нолга тенг.

Ўзбекистоннинг солиқ резиденти бўлган ўзаро алоқадор шахслар ўртасидаги битимни назорат қилинадиган битим деб эътироф этиш учун етарли шартлардан бири – мазкур шахслар ўртасидаги битимлар бўйича календарь йилдаги даромадлар суммасининг (битимлар нархлари суммасининг) 5 млрд сўмдан ошиши. Бу ерда гап фақат қарзлар ҳақида эмас, балки ўзаро алоқадор шахслар ўртасидаги барча битимлар ҳақида бормоқда.

Агар улар бўйича даромадлар суммаси бир йилда 5 млрд сўмдан ошса, фоизсиз қарзлар бўйича битимлар ҳам назорат қилинадиган битимлар деб эътироф этилади. Бу ҳолда қарзлар бўйича битимлар солиқ органига тақдим этиладиган назорат қилинадиган битимлар тўғрисида хабарномада акс эттирилади.

Ушбу шартга риоя қилинмаган тақдирда фоизсиз қарзлар бўйича битимлар назорат қилинадиган битимлар деб эътироф этилмайди, бироқ бунда улар трансферт битимлари бўлиб қолади. Уларга нисбатан трансферт битимлари учун белгиланган солиқ солиш нормалари қўлланади.

Қарз берувчи Ўзбекистоннинг резиденти бўлган ўзаро алоқадор юридик шахс билан тузилган фоизсиз қарз шартномаси бўйича фоизларни бозор ставкаси бўйича мустақил равишда ҳисоблаб чиқариш ва фойда солиғи бўйича солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли. Тузатиш киритиш тартиби СКнинг 177-моддасида белгиланган.

Агар қарз берувчи солиқ базасига тузатиш киритмаса, шуни кўзда тутиш лозимки, агар битим нархи бозор қийматидан фарқ қилса, ҳатто битим трансферт нархини белгилаш доирасида назорат қилинадиган битим ҳисобланмаса ҳам, солиқ органлари фойда солиғи бўйича солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли .

Қарз олувчи фоиз тўлаш мажбуриятисиз қарз олиш чоғида даромадни қарз олиш санасида Марказий банк томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда аниқлаши керак .

Фоизсиз қарзларда трансферт нархини белгилаш ҳақида бу ерда батафсил ўқинг.

 

 

 

 

Трансферт баҳони шакллантириш Трансферт баҳони шакллантириш Трансферт баҳони шакллантириш /uz/publish/doc/text194098_foizsiz_qarz_bulsa_transfert_bitimi_qullaniladi