Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи учун хизматлар экспорти бўйича солиқ оқибатлари бўладими
“Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган корхона хизматлар кўрсатишга доир экспорт контрактини тузди. Хизматларни реализация қилиш жойи – Ўзбекистон.
Мазкур вазиятда қандай солиқ оқибатлари бўлади? Мажбурий равишда ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш керакми?”
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:
– Хизматлар экспортида, агар корхонанинг солиқ даври учун жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаса, корхонада ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиш бўйича мажбурият юзага келмайди.
Товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадларга айланмадан олинадиган солиқ солинмайди .
Хизматлар экспортида бир томонлама ЭҲФ расмийлаштирилади .
Қуйидаги тавсиялар сизга ёрдам тариқасида:
- Бир томонлама ЭҲФ қандай расмийлаштирилади;
- Корхона қачон ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтишга мажбур.