Харидорларга товарларни етказиб беришни ҳисобга олиш тартиби

13.11.2023
author avatar

Гўзал ИСЛОМОВА

молия маслаҳатчиси
author avatar

Ирина АХМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– товарларни ўз транспорт воситангиздан фойдаланган ҳолда етказиб беришни қандай ҳисобга олиш керак;
– автотранспорт компаниясини жалб қилган ҳолда товарларни етказиб беришни қандай ҳисобга олиш керак;
– товарларни ташишда табиий йўқотиш меъёрларини қандай ҳисобга олиш керак.

 

Мижозларга товарларни етказиб бериш учун савдо ташкилоти ихтисослашган транспорт компаниясини ёллаши ёки ташкилотга тегишли транспортдан фойдаланиши мумкин.

Ташкилотга тегишли ўз транспорт воситасидан фойдаланиб товарларни етказиб бериш қандай ҳисобга олинади 

Ўзига тегишли автотранспорт хўжалигига эга бўлган савдо ташкилоти товарларни экспедиторлар ёки  ҳайдовчи-экспедиторлар орқали етказиб беради. Ҳар бир экспедитор ва ҳайдовчи-экспедитор билан тўлиқ шахсий моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузинг.

Тўлиқ шахсий моддий жавобгарлик тўғрисида шартномани ким билан тузишингиз мумкинлигини, шунингдек шартнома намунасини тавсияда қаранг.

Харидорларга етказиб бериладиган товарлар учун товар-транспорт юкхатини (ТТЮ) тузинг:

  • шаҳар ва шаҳар атрофи ташувлари учун – 1-т шакли бўйича;
  • шаҳарлараро ташувлар учун – 2-тм шакли бўйича;
  • халқаро ташувларда –  
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг