Ходимни вақтинча бошқа ишга қандай ўтказиш керак

28.11.2023
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

меҳнатга оид ҳуқуқ бўйича эксперт, ю. ф. н.
author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддати қандай кўрсатилиши керак;
– меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказиш;
– ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш:
        соғлиғи ҳолатига кўра;
        ҳомиладор аёлни;
       2 ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган ходимни;
       агар бу ички ҳужжатларда назарда тутилган бўлса;
– иш берувчининг ташаббуси билан ходимнинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказиш:
       ишлаб чиқариш зарурати ёки бекор туриб қолиш муносабати билан бошқа ишга ўтказиш муддати ва бундай давр учун меҳнат ҳақи тўлаш.

 

Эътибор беринг
Ходимни бошқа ишга ўтказиш деганда нима тушунилади, бошқа ишга ўтказишнинг қандай турлари мавжуд ва бошқа ишга ўтказишнинг барча турлари учун қандай умумий талаблар белгиланганлигини тавсияда ўқинг. 

Ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

  • иш берувчи ва ходимнинг ўзаро келишувига кўра;
  • узрли сабаблар мавжуд бўлганда ходимнинг талаби билан;
  • ходимнинг розилигисиз иш берувчининг ташаббуси билан.   

Вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддати қандай кўрсатилиши керак 

Вақтинча бошқа ишга ўтказишда буйруқда бундай ўтказишнинг аниқ муддати белгиланиши шарт, ушбу муддат тугагач ходимга аввалги иши берилиши керак . Вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддатини қуйидаги тартибда белгилаш мумкин:

  • бошқа ишга ўтказишнинг умумий муддати кунларда, ойларда,...
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг