Туризмда бухгалтерия ҳисоби

13.12.2023
author avatar

Шарофитдин ҲАЙДАРОВ

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази директори ўринбосари
author avatar

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– лицензиялаш;
– сертификатлаштириш:
        туризм соҳасидаги ташкилотларнинг хизматларини сертификатлаш;
        туроператор ходимларини сертификатлаш;
– сарфлар ва туристик маҳсулотнинг қийматини калькуляциялаш;
– туроператорнинг ишлаб чиқариш сарфларини бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим;
– тур таннархининг калькуляциясини қандай тузиш лозим;
– туроператорнинг технологик йўқотишлари.

 

Лицензиялаш

Туроператорларнинг фаолияти лицензияланади   .

Эътибор беринг
Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш чиқиш туризмининг алоҳида фаолият тури этиб белгиланди . 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб хизматлар кўрсатиш учун лицензия қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда, фақат маҳаллий туроператорларга берилади:
  • Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасида 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда захира ташкил қилинди;
  • штатида диний (исломий) таълим йўналиши битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассис бўлади;
  • умра тадбирларини ташкил қилиш хизматлари вояга етмаган фуқароларга кўрсатилмайди;
  • умра тадбирларини ташкил қилиш хизматлари Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилот ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ амалга оширилади;
  • зиёратчилар гуруҳлари учун раҳбарлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан келишилган ҳолда тайинланади. Туроператор томонидан чипталар, меҳмонхона, озиқ-овқат, суғурта, визани расмийлаштириш харажатлари қопланади.

Умра тадбирларини ташкил қилишга лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилиши учун давлат божи ва йиғим тўланмайди.

Лицензия олиш учун «Лицензия» АТ ёки ЯИДХПда ЭРИдан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтиш, шунингдек лицензияланадиган фаолият турини, шу жумладан ҳар бир кичик турини танлаш ҳамда электрон шаклда ариза тўлдириш керак бўлади.

Талабгор лицензия олиш учун ҳужжатларни тақдим...

lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг