2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

preview

Янги йил байрами кунлари 30 декабрдан 2 январга қадар давом этади. 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар эса 6 январь шанба куни ишлаб беришлари керак бўлади.

Президентнинг “2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони (22.12.2023 й. ПФ-213-сон) қабул қилинди.

 

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Янги йил учун ишланмайдиган байрам кунлари рўйхати ўзгаришсиз қолдирилди.

2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.

Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун:

  • 22 март – жума;
  • 11 апрель – пайшанба;
  • 18 июнь – сешанба;
  • 3 сентябрь – сешанба;
  • 31 декабрь – сешанба.

6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун:

  • 2 январь – сешанба;
  • 23 март – шанба;
  • 12 апрель – жума;
  • 31 август – шанба;
  • 30 декабрь – душанба.

 

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун дам олиш кунларини кўчириш

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

  • 6 январь шанба кунидан 2 январь сешанба кунига;
  • 13 апрель шанба кунидан 12 апрель жума кунига;
  • 14 декабрь шанба кунидан 30 декабрь душанба кунига.

Ушбу шанба кунлари иш кунлари бўлади.

Kadrovik.uzда 2024 йил учун иш вақти календари эълон қилинган.

 

❖

Яқин орада kadrovik.uzда Ўзбекистонда 2024 йилда қандай дам олишимиз ҳақида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутахассисининг батафсил тушунтиришлари пайдо бўлади.

 

 

Иш вақти — маслаҳатлар Иш вақти Иш вақти — buxgalter.uz экспертларининг маслаҳатлари: тушунтиришлар, мисоллар ва кўп бериладиган саволларга жавоблар. /uz/publish/doc/text195324_2024_yilda_qushimcha_dam_olish_kunlari_belgilandi